Nokia йилнинг энг арзон ва илғор смартфонларидан бирини тақдим қилди

Nokia йилнинг энг арзон ва илғор смартфонларидан бирини тақдим қилди

Nokia бугун расман Nokia X5 смартфонини Хитойда тақдим қилди. Смартфон экран устидаги "кесиғи" ҳамда қўш сенсорли бош камераси билан ўзига хос.

Nokia X5 модели 5.86 дюймли, HD+ сиғимли ҳамда 2.5D ҳимоя ва безак шишаси билан қопланган, томоналир нисбати 19:9 ўлчамли экранга эга бўлган.

Девайснинг самарали ишлаши учун частота интервали 2 Ггц бўлган, 8 ядроли, имкониятлари ўртача MediaTek Helio P60 масъул бўлган. Оператив хотира сиғими 4, доимий хотира сиғими 64 гигабайтли.

Nokia X5 орқа панели шишадан ишланган. Бу ерда бармоқ изи сканерини кўриш мумкин. Nokia X6 қуввати учун ток сиғими 3060 мА соат бўлган аккумулятор масъул.

Nokia X5 бош камераси 13+5 мегапикселли сенсорлар бирикувидан иборат. Олд камера 8 мегапикселли. Камера тизимидаги "сунъий ақл" функцияси ёрдамида смартфон фойдаланувчи қиёфасини текширувдан ўтказиб, уни блокировкадан чиқаради.

Nokia X5 модели қадоқдаёқ Android 8.1 Oreo операцион тизими бошқарувида фаолият кўрсатади. У Dual 4G VoLTE, WiFi 802.11 ac (2.4GHz + 5GHz), Bluetooth 4.2, GPS, USB Type-C каби алоқа тармоқларида ишлайди.

Смартфон ўлчамлари: 149.51 x 71.98 x 8.096 мм, вазни: 160 грамм.

Nokia X5 техник жиҳатлар:

Экран: 5.86 дюймли, HD+ сиғимли ( 720×1520 pixels), 2.5D қайрилма шиша билан қопланган, 19:9 нисбатли;
Процессор: саккиз ядроли MediaTek Helio P60, 12 нанометрли техник жараёнда ишлайди (Quad 2GHz Cortex A73 + Quad 2GHz Cortex A53 CPUs), видеокарта -- ARM Mali-G72 MP3 GPU;
Оператив ва доимий хотира: 3 Гб оператив ҳамда 32 Гб доимий ёки 4/64 гигабайтли;
microSD қўшимча хотира бўлмачаси: бор, 256 гигабайтгача;
Операцион тизим: Android 8.1 (Oreo) OS, Android P тизимига янгилаш мумкин;
Сим-карта: гибрид Dual SIM (nano + nano / microSD);
Бош камера: 13 Мп бош сенсор ҳамда 5 Мп ёрдамчи сенсор, LED фоточақноқ, f/2.0 апертура, PDAF ва бошқа функциялар;
Олд камера: 8 Мп, f/2.2 апертура, 80.4 даража бурчак остида сурат олади;
Қўшимча: 3.5 мм аудио туйнук, FM Radio;
Бармоқ изи сканери: бор;
Ўлчамлари: 149.51 x 71.98 x 8.096 мм; Вазни: 160 грамм;
Алоқа имкониятлари: Dual 4G VoLTE, WiFi 802.11 ac (2.4GHz + 5GHz), Bluetooth 4.2, GPS, USB Type-C;
Аккумулятор: 3060 мА соат сиғимли.

Ўқинг: Huawei P20 — Ўзбекистондаги кучли камерафон

Nokia X5 қора, денгиз (кўкимтир), жилодор оқ рангдаги корпусда ишлаб чиқарилади. Унинг бошланғич талқини 148 АҚШ долларидан, юқори талқини 208 АҚШ долларидан 19 июлдан бошлаб сотилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!