Nokia’нинг биринчи смарт-телевизори хусусиятлари маълум!

  •   DiMaX
  •  672
  •  15.11.2019 11:25

Nokia’нинг биринчи смарт-телевизори хусусиятлари маълум!

Афсонавий смартфонсоз бренд остида энди «ақлли» телевизор ҳам ишлаб чиқарила бошлаши ҳақида яқиндагина хабар бергандик. Timesofindia нашри ушбу гаджетнинг айрим хусусиятларини ошкор этди.

ЎҚИНГ: Атиги 142 долларга 40 дюймлик телевизор чиқди!

Nokia смарт-телевизори 4K UHD аниқликдаги дисплей билан жиҳозланган, ўлчами эса диагоналига 55 дюймга тенг. Ушбу «ақлли» телевизор JBL by Harman динамикларига ҳамда Intelligent Dimming технологиясига эга.

Янги қурилма Android TV (Android 9 Pie) операцион тизими базасида ишлайди. Унинг ўзига Google Play Store иловалар дўкони ҳам киритилган.

Nokia телевизорлари шу йилнинг охирида ёки 2020 йилнинг бошида расман намойиш этилиши кутилмоқда. Ҳиндистон бозорида улар Motorola ҳамда OnePlus маҳсулотлари билан рақобатлашади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур телевизорларни Ҳиндистондаги Flipkart компанияси ишлаб чиқаради. Nokia брендли телефонларни (сотиб олиш) ишлаб чиқарувчи HMD Global компаниясининг эса бу янги турдаги гаджетларга алоқаси йўқ.

ЎҚИНГ: Sharp биринчи ўрама телевизорини «жонли» видеода кўрсатди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!