Nokia’нинг тугмачали Android-телефонини «жонли» видеода ишлатиб кўрсатишди!

  •   DiMaX
  •  867
  •  20.09.2019 15:32

Nokia’нинг тугмачали Android-телефонини «жонли» видеода ишлатиб кўрсатишди!

Жорий йилнинг июль ойи ўрталарида Nokia брендининг антиқа – ўзи тугмачали, аммо Android тизимли телефони суратларини эълон қилган эдик. Энди эса инсайдерлар ушбу «замонавий классика» гаджети ишлатиб кўрсатилган лавҳани тарқатишди.

ЎҚИНГ: Nokia навбатдаги тақдимоти ҳақида видеоролик жойлади

Ушбу ғайриоддий телефоннинг видеосини rider95 никли инсайдер эълон қилган. Унда меню бандлари бўйлаб юришлар тугмачали жойстик орқали бажарилади, шунингдек, Google Assistant овозли ёрдамчисини тезкор чақириш ҳам кўзда тутилган.

Nokia’нинг тугмачали смартфони Android 8.1 Oreo операцион тизимининг модификацияланган версияси бошқаруви остида ишлайди. Унга Google’нинг ўз иловалар, жумладан – Google Maps ҳамда Chrome браузери ҳам ўрнатилган. Афтидан, бу – базавий конфигурацияли арзон смартфонларга мўлжалланган Android Go тизими бўлса керак.

Манбага кўра, Google компанияси 15 октябрга режалаштирилган Pixel 4 ҳмда Pixel 4 XL смартфонлари тақдимотида Android тизимининг мана шундай тугмачали смартфонлар учун ривожлантирилиши ҳақида ҳам сўзлаб беради.

Тугмачали Android-телефоннинг қачон тақдим этилиши номаълум, Nokia’нинг айрим телефонларини эса 299 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Nokia бирданига иккита тугмачали телефон намойиш қилди (+видеолар)