Nokia’нинг янги смартфони FCC’да «қўлга тушди»: сиғимдор аккумулятор ва «тоза» Android!

  •   DiMaX
  •  1296
  •  08.05.2019 16:55

Nokia’нинг янги смартфони FCC’да «қўлга тушди»: сиғимдор аккумулятор ва «тоза» Android!

HMD Global компанияси Nokia бренди остидаги навбатдаги смартфонни тайёрлабди. Унинг номи ҳозирча номаълум, аммо АҚШнинг Алоқа федерал комиссияси (FCC) маълумотлар базасида бу девайс TA-1182 каталог рақами билан рўйхатдан ўтган.

ЎҚИНГ: Ана бўлмасам! Nokia 9 PureView’ни сақич қоғози билан бузиб киришди!

FCC маълумотлар базасидан аниқланишича, бу смартфон корпуси 161,2х76,2 миллиметрлик ўлчамга эга. Шундан келиб чиқсак, мазкур моделда диагоналига 6,4 дюймлик дисплей қўлланган. Айрим манбалар унинг Nokia 5.2 деб аталишини тахмин қилишмоқда.

Гаджетнинг эътиборга лойиқ жиҳати – аккумуляторининг ток сиғими 4000 мА/соатга тенг. Nokia одатда бунақа бақувват батареяли смартфон чиқармасди, демак – қадрдон бренд ихлосмандларига бу модел жуда ёқиши тайин.

Эсингизда бўлса, HMD Global ўтган йили бу бренд фанатлари учун хушхабар эълон қилганди: унга кўра, барча Nokia смартфонларига «тоза» Android ўрнатилади. Яъни, улар операцион тизим янгиланишларини биринчилар қаторида қабул қилаверади; янги қурилма ҳам бундан мустасно эмас.

ЎҚИНГ: Nokia X71 – компаниянинг «тешик» экранли ва учталик камерали илк смартфони Galaxy S10’нинг ярим нархида сотувга чиқди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.