Nomu S10/S20/S30 смартфонларини 36 соатга музлатиб қўйишди (видео)

Nomu S10/S20/S30 смартфонларини 36 соатга музлатиб қўйишди (видео)

Хитойлик блогерлар ўзининг кучли корпус ҳимояси билан яхши танилган Nomu смартфонларини 36 соат давомида музлатган ҳолда синовдан ўтказишди. Смартфонлар мазкур синовга қийинчиликсиз дош беришган. Бироқ бундай “ваҳшийлик”дан кейин телефонлар яна қанча “умр кўриши” номаълум.

Моделларнинг техник параметрлари ҳам ёмон эмас. Уларнинг орасида энг каттаси бўлган Nomu S30 модели 5,5 дюймли Full HD экран, Mediatek Helio P10 процессори, 4/64 ГБ хотира ва 5000 мА/соат сиғимидаги батарея билан жиҳозланган. Nomu S20 эса 5 дюймли HD  экран, 3/32 ГБ хотира ва 3000 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга. Моделлар қаторида энг арзон смартфон Nomu S10 HD  экран ва 2/16 ГБ хотира билан таъминланган. Батареясининг сиғими 5000 мА/соат

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!