NoPhone Air - комедияга айланган анти-смартфон

NoPhone Air  - комедияга айланган анти-смартфон

Бундан бир неча йиллар аввал, аниқроғи, 2014 йилда NoPhone компанияси смартфон шаклидаги пластик буюмни тақдим этади. У фақат пластик бўлиб, унда ҳеч қандай экран, хотира ёки камера бўлмаган.

Компания бундай маҳсулотни ишлаб чиқаришга одамларнинг смартфонга ҳаддан зиёд муккасидан кетиб қолгани сабаб қилиб кўрсатган. Яъни агар фойдаланувчи смартфон ўрнига шу маҳсулотни олиб юрса, у смартфони ёнида эканлигини ҳис қилади. Бу эса смартфондан ҳаддан зиёд кўп фойдаланишни олдини олишга ёрдам беради деб ҳисобланган.

Гарчи бу смартфон шаклидаги пластик бўлса-да, компания ўз анти-смартфонини сувга чидамли эканлигига урғу берган. 

Албатта, NoPhone деб аталувчи ушбу анти-смартфон қандайдир ечим бериши мумкин, бироқ компаниянинг кейинги маҳсулоти ҳаммасидан ошиб тушган. 

NoPhone Air - бу компаниянинг кейинги маҳсулоти бўлиб, фақат қутидан иборат холос. Унинг ичида ҳеч нарса бўлмайди. Қутига эса “телефондан кўп фойдаланувчилар учун кўринмас телефон“ деб ёзилган. Қанчалик кулгили бўлмасин, ушбу “кўринмас“ анти-смартфон сотувга чиққан. 

ЎҚИНГ: Sony янги PlayStation VR2 қурилмасига оид янги маълумотларни ошкор қилди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!