Ноқонуний олиб келинаётган телевизорлар фош этилди

Ноқонуний олиб келинаётган телевизорлар фош этилди

"Сифати кафолатланмаган маиший техника буюмларининг мамлакатимизга яширинча олиб кирилишига қарши божхоначилар томонидан самарали кураш олиб борилмоқда", дея хабар бермоқда Божхона қўмитаси сайти.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.С.га тегишли бўлган “Дамас” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Натижада, автомашина салонида хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган қиймати 24 миллион сўмлик 21 дона телевизорлар борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

ЎҚИНГ: Realme октябрь охирига қадар тўртта камерали учта смартфон тақдим этади