Ностандарт дизайнли Galaxy A70s: расмий суратлари, нархи ва бошқа жиҳатлари

  •   DiMaX
  •  6614
  •  23.09.2019 10:47

Ностандарт дизайнли Galaxy A70s: расмий суратлари, нархи ва бошқа жиҳатлари

Samsung аввалроқ иккита 32 мегапикселлик камера модулига эга Galaxy A70 моделини намойиш қилганди. Энди эса унинг янгича версияси – Galaxy A70s смартфонини шу кунларда тақдим этиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: «Ўнта қўй нима бўлади!?» – Samsung яна камида тўртта моделда Galaxy A смартфони тайёрлаяпти

Тўғри чиқувчи прогнозлари билан танилиб қолган информатор Мукул Шарма (Mukul Sharma) ўзининг Twitter-профилида Samsung Galaxy A70s ҳақидаги янги маълумотларни эълон қилди. Унда смартфоннинг TENAA регулятори базасидан олинган суратлари ошкор этилган.

Суратларга қараганда, мазкур моделнинг орқа панели стандарт бўлмаган тусга эга:

Маълумотларга кўра, Samsung ушбу девайсига Snapdragon 675 процессорини ўрнатмоқда. Galaxy A70s жанубий кореяликларнинг 64 мегапикселлик камерали илк смартфони бўлиши кутилмоқда.

Samsung Galaxy A70s экрани диагоналига 6,7 дюймлик, тасвир аниқлиги Full HD+ форматида бўлади. Унинг «аждод»и – Galaxy A70 (сотиб олиш) моделида аккумулятор 4500 мА/соатлик бўлса, янги смартфонда бу кўрсаткич 5000 мА/соатга етказилган.

ЎҚИНГ: Galaxy M30s тақдим этилди: энг сиғимдор батареяли арзон Samsung смартфони

Уч модулли камера блоги орқа панел юзасидан сал бўртиб чиқиб туради. Смартфонни ёқиш/ўчириш ҳамда овозини баландлатиш-пастлатиш тугмачалари одатдагидек – корпуснинг ўнг қиррасида жойлашган. Пастки қиррада эса стандарт – 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқиши ҳамда замонавий USB-C порти мавжуд.

Galaxy A70s шу ойнинг охирида ёки октябрнинг бошида Ҳиндистонда тақдим этилиши кутилмоқда, унинг нархи эса тахминан 460 АҚШ долларига тенг бўлади. Ҳозиргача глобал бозорга чиққан бир қатор Samsung телефонларини эса аллақачон 705 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг янги авлод энг арзон смартфони – Galaxy M10s ҳам чиқди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!