Notch Pie – экрани томчисимон «ўйиқ»ли барча смартфонлар учун зўр илова

  •   DiMaX
  •  1571
  •  08.04.2019 10:34

Notch Pie – экрани томчисимон «ўйиқ»ли барча смартфонлар учун зўр илова

Samsung компанияси дисплейи «тешик» смартфонлар учун аккумулятор қувватини ифодалашнинг зўр вариантини таклиф этди. Яъни, уларда экрандаги камера «тирқиш»и атрофида батарея индикатори акс этади.

ЎҚИНГ: «ЖОНЛИ» ВИДЕО: Galaxy S10 экрани «тирқиш»идаги олд камера кўп функцияли LED-чироқ билан ўралган!

Энди эса экрани томчисимон «кемтик»ли бўлган барча смартфонлар учун ҳам шунга ўхшаш имконият пайдо бўлди. Notch Pie номли янги илова шундай дисплейли қурилмаларнинг аккумулятор индикаторини олд камера «ўйиғи» атрофида – ярим доира шаклида акс эттиради.

Бунақа ечим янги ва қизиқарли бўлиб, ишлаб чиқувчи уни Xiaomi Redmi Note 7 Pro моделида текшириб кўрган. Лекин ушбу илова томчисимон «ўйиқ»ли бошқа смартфонларда, масалан – OnePlus 6T, Xiaomi Mi 9 (харид қилиш), Redmi Note 7 (сотиб олиш) кабиларда ҳам ишлашини айтмоқда.

Notch Pie дастури бепул, аммо ҳозирча уни Google Play дўконига чиқаришмаган. Мазкур иловани дастурчи XDA ресурсида эълон қилган, унга мана бу ҳавола орқали ўтасиз. Шу саҳифада дастурни юклаб олиш учун, шунингдек, синовчиларнинг Telegram-гуруҳига ўтиш учун ҳаволалар берилган.

ЎҚИНГ: Pomy – компьютерда ишлашда кўзингизни асровчи бепул дастур

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!