Note 10 ва Note 10+ ларда нега аудио жек йўқ?

Note 10 ва Note 10+ ларда нега аудио жек йўқ?

Samsung Galaxy Note линейкасининг 10 ва 10+ смартфонларида нега қулоқчин учун тирқиш мавжуд эмаслигига қизиқаётганингиз аниқ. Компания смартфонларнинг бу камчилиги борасидаги салбий муносабатларга тайёр турган кўринади, бунга сабабларни келтириб ўтди.

Аввало, аудио жекнинг олиб ташланиши билан ҳосил бўлган майдон ҳар икки смартфонда ҳам аккумулятор сиғими 100 мА/соатга ортишини таъминлаган. Маълумот учун, сиғими катта аккумуляторнинг ўлчами ҳам шунга яраша бўлади. Агар аудио жекдан воз кечилмаганда Note 10+ нинг аккумулятор сиғими 4,200 мА/соат, Note 10 ники эса 3,400 бўларди.

Бундан ташқари, жекнинг олиб ташланиши сезгир вибрация тизимининг такомиллаштирилишига имкон яратди, сабаби энди унинг ўрнини мана шу тизим элементлари билан тўлдириш имкони туғилди.

Бу изоҳлар сизни Note 10 линейкаси девайсларини сотиб олишга ишонтира олиши ёки олмаслигини ўзингизга ҳавола қиламиз. Лекин бир нарса аниқ. Galaxy S11 оиласи аудио жексиз чиқарилса, ҳеч қандай ҳайратланишлар бўлмайди. Балки мобил оламдаги энг катта смартфонда тириқиш олиб ташланганини инобатга олиб айтиш мумкинки, аудио жекка умрбодга алвидо дейиш вақти ҳам келгандир.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Samsung Note 10 ва Note 10+ тақдим қилинди. Тўлиқ хусусиятлари билан танишамиз! 

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.