Note 9 туркумидаги арзон 5G-смартфонлардан ташқари, 26 ноябрда Redmi яна бир девайсини намойиш этади!

  •   DiMaX
  •  631
  •  23.11.2020 15:27

Note 9 туркумидаги арзон 5G-смартфонлардан ташқари, 26 ноябрда Redmi яна бир девайсини намойиш этади!

Xiaomi корпорацияси икки ҳафтадан бери энг оммабоп смартфонлар рейтингида етакчи бўлиб келаётган Poco M3 русумли ҳамёнбоп моделини 24 ноябрь куни тақдим этади. Яна икки кун ўтиб эса Redmi Note 9 5G ҳамда Redmi Note 9 Pro 5G моделларининг намойиши бўлади.

ЎҚИНГ: 150 доллардан бошланувчи 5G-смартфонлар – Redmi Note 9 ва Note 9 Pro: аниқ тақдимот куни, нарх ва хусусиятлари

Энди маълум бўлишича, ўша 26 ноябрдаги тадбирида компания яна битта ақлли қурилмасини тақдим этади. Redmi брендининг Weibo ижтимоий тармоғидаги расмий реклама постери шундан дарак бермоқда.

Кузатувчиларнинг фикрича, бу ерда мазкур бренднинг Redmi Watch русумли биринчи смарт-соати ҳақида гап кетмоқда. Бу қурилма ҳақида аввалроқ чиққан маълумотларга кўра, унинг модел рақами REDMIWT01 бўлиб, MIUI For Watch операцион тизими бошқаруви остида ишлайди.

Ушбу ақлли соатда, Bluetooth модулидан ташқари, унда eSIM технологияси ҳам қўлланади, дейишмоқда. Бу – номоддий, қурилманинг ўзига жорий этилган SIM-карта бўлиб, шунинг ёрдамида Redmi Watch телефон вазифасини бажара олади. Шунингдек, компания уни Xiaomi Mi Watch Lite номи остида глобал бозорга ҳам чиариши айтилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi янги рекорди билан Realme’ни «жойига ўтирғизиб» қўйди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!