Nothing phone (1)'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишмиз

Nothing phone (1)'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишмиз

Катта шов-шувларга сабаб Nothing phone (1) смартфони ниҳоят тақдим этилди. Компания асосчиси Карл Пеи шов-шув кўтарган ушбу қурилмани кутилмаганда оддий тақдимот маросимида эълон қилди. 

Компаниянинг биринчи смартфони дизайн бўйича бошқа қурилмалардан фарқ қилади - янгича қизиқарли инновацион ечим. Унинг техник кўрсаткичлари ўрта тоифадаги смартфонлар каби. 

Phone (1) моделига 1080p резолюциядаги 120 гертс частотада ишловчи 6.55 дюймли ОЛEД дисплейи ўрнатилган. Бу оддийроқ дисплей бўлгани учун смартфонга энг сўнгги Snapdragon чипини ўрнатиш шарт бўлмаган. Шунинг учун қурилма ўрта даражадаги Snapdragon 778+ 5G чипига эга бўлган. 

Камера бўйича ҳам смартфон яққол ажралиб турмайди. Орқа панелдан оптик стабилизацияга эга 50МП асосий ва 50МП ультракенг камералар ўрин олган бўлса, олд томонда автофокус функцияга эга 16МП юмалоқ тирқишли селфи камера жойлашган. 

Смартфон 33 ватт қувват олувчи 4,500 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. Шунингдек, у 15 ваттда симсиз қувват олади ҳамда ўзидан қувват ҳам бериши мумкин. 

Nothing phone (1)'нинг учта ўзига хос томони мавжуд: биринчиси сув сачрашига чидамли шаффоф орқа панель, иккинчиси соф Android 12 тизимига ўхшаш Nothing интерфейси, учинчиси эса орқа панелдаги ноёб Glyph ёритиш интерфейси

Замонавий технологияларисиз ҳозирги вақтда бозорга кириб келиш катта рискка сабаб бўлади. Лекин 2022 йилда 450 евро эвазига флагман смартфон ишлаб чиқариш мушкул. Албатта, ҳозирги давр саккиз йил аввал OnePlus'нинг смартфон бозорига кириб келишидан анча фарқ қилади. 

Шунинг учун 4К дисплей ва аккумулятор қувватини кўп сарфлайдиган кучли чипларга ўртиқча пул сарфлашдан кўра, смартфонга энг фойдали функциялар қўшиш оқилона қарор бўлган десак янглишмаймиз. 

Nothing phone (1)'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 159.2х75.8х8.3мм,194г; Олд панель шиша (Gorilla Glass 5), орқа панель (Gorilla Glass 5), алюминий ром; орқа панелда жойлашган LED чироқлари (билдиришнома ва қувват олаётганини билдирувчи, шунингдек, камерага ёрқинлик берувчи вазирларни бажаради), қизил чироқ (видео ёзаётганини билдиради), IP53 стандарти.

> Дисплей: 6.55 дюймли OLED, 120 гертс, HDR10+, 1200 нит ёрқинлик (максимал), 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 402ppi зичлик.

> Чипсет: Qualcomm SM7325-AE Snapdragon 778G+ 5G (6 nm): Саккиз ядроли (1x2.5 GHz Cortex-A78 & 3x2.4 GHz Cortex-A78 & 4x1.8 GHz Cortex-A55); Adreno 642L.

> Хотира: 8/128ГБ, 8/256ГБ, 12/256ГБ; UFS 3.1.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, Nothing OS.

> Камера: Асосий камера: 50 МП, f/1.9, 24мм, 1/1.56“, 1.0µm, PDAF, OIS; Ультракенг камера: 50 МП, f/2.2, 114˚, 1/2.76“, 0.64µm, PDAF.

> Селфи камера: 16 МП, f/2.5, (кенг), 1/3.1“, 1.0µm.

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30 кадр/сек, [email protected]/60 кадр/сек, gyro-EIS, HDR; Селфи камера: [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 4,500 мАс; 33 ватт қувватлаш технологияси, 100% - 70 дақиқада (рекламага кўра), 15 ватт симсиз қуввланиш имконияти, 5 ватт ўзидан қувват бериш имконияти, Powe Delivery 3.0, Quick Charge 4.0.

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); NFC; стерео динамик.

Асосий камчилик деб смартфон тўлиқ чанг ва сувдан ҳимояланмаганлигини айтиш мумкин. Тўғри, қурилма сув сачрашига чидамли, бироқ камида IP67 стандартини ўрнатса бўлар эди. 

Nothing phone (1) қора ва оқ рангларда сотувга чиқди. Хотира ҳажми бўйича қурилманинг 8/128ГБ, 8/256ГБ ва 12/256ГБ версиялари мавжуд. Базавий моделнинг нархи 469 еврони ташкил қилади. 

Қадоқ таркиби 

Смартфон экологик тоза, яъни қайта ишланган материалдан ясалган қутида келади. Қутининг дизайни умуман бошқа, смартфонни олиш учун қутининг юқори қисмини очиш керак бўлади. 

Фото: GSMArena 

Унинг ичида смартфон билан бирга USB-C кабели ва чиройли SIM-карта эжектори бўлади. Смартфон экранини ҳимоя қилиш мақсадида заводдан махсус плёнка қоплами ўрнатилган бўлади.

ЎҚИНГ: Galaxy Z Fold4 ва Z Flip4 моделларининг нархи маълум бўлди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!