Nothing смартфони нархи маълум бўлди

Nothing смартфони нархи маълум бўлди

Nothing кейинги ойда ўзининг оддийгина phone (1) деб номланадиган биринчи смартфонини тақдим қилади. Бошқа кўплаб смартфон ишлаб чиқарувчиларидан фарқли ўлароқ компания тақдимотдан олдин ўз смартфони дизайнини ва унинг айрим ноёб хусусиятларини оммага кўрсатиб бўлди.

Худди ўтган йилги Nothing ear (1) симсиз қулоқчинлари каби phone (1) ҳам шаффоф дизайнда бўлиши аллақачон маълум бўлган эди, эндиликда, смартфоннинг қора рангли варианти ҳам бўлиши тасдиқланди.

Сўнгги янгиликларга кўра, phone (1) уч хил хотира вариантида, қуйидагича нархда сотувга чиқарилади:

8GB + 128GB — $399
8GB + 256GB — $419
12GB + 256GB — $449

phone (1) тақдим қилинганидан икки ҳафтача ўтиб унинг сотуви бошланиши айтилмоқда. Шунингдек, Nothing ўз смартфонларини Ҳиндистондаги офлайн дўконларида ҳам сотувга чиқариши мумкин.

ЎҚИНГ: phone (1) техник хусусиятлари

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.