Nothing смартфони зарядланиш тезлиги маълум бўлди

Nothing смартфони зарядланиш тезлиги маълум бўлди

Бир неча кун олдин Nothing компанияси ўзининг биринчи мобил қурилмасини 12 июл куни тақдим қилишини маълум қилган эди. Тақдимот санасига яқинлашиб борар эканмиз бўлажак қурилманинг TUV сертификатлари Интернетга сиздирилди. Унга кўра, Nothing Phone 1 смартфони 45W тезликда зарядланишни қўллаб-қувватлайди. Бундай тезлик билан смартфон 20 дақиқа ичида 0 дан 50 фоизгача қувватлана олади.

Сертификатда Нотҳинг маркали учта: C304, C347 ва C348 моделдаги зарядловчилар ҳақида маълумотлар келтирилган ва булар битта зарядловчининг учта глобал варианти бўлиши мумкин. Адаптерлар 45W'гача тез зарядлашга баҳоланган ва улар IP20 ҳимоя даражасига эга.

Бундан ташқари, зарядлаш адаптери 45W'гача бўлган PPS зарядлаш стандартига ҳам мос келади. Бу дегани сиз ноутбуклар ва бошқа Android флагман қурилмалари каби қурилмаларни ҳам тез зарядлаш имкониятига эга бўласиз.

Таъкидлаш жоизки, Nothing phone (1) симсиз зарядланишни ҳам қўллаб-қувватлайди.

ЎҚИНГ: Galaxy Z Flip 4 жонли суратларда!

 
 
 
 
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.