Nothing'дан янги қурилма

Nothing'дан янги қурилма

Nothing кеча ўзининг иккинчи авлод симсиз қулоқчинларини тақдим этди. Ноодатий дизайндаги қулоқчин кейси билан 29 соат ишлаб бериши мумкин. 

Цилиндрсимон шаклдаги кейснинг уст ойнаси шаффоф бўлиб, унинг ичидаги қулоқчинлар кўриниб туради. 

Ear stick қулоқчинида шовқинни бартараф этиш функцияси мавжуд эмас, аммо Voice Technology функцияси учта микрофондан фойдаланган ҳолда шовқинли ёки шамол эсаётган вақтда қўнғироқ орқали сифатли овоз эшитилишини таъминлайди. Мусиқани ёқиш, тўхтатиш, ўтказиб юбориш, шунингдек, овозни бошқариш ҳамда овозли ассистентни ишга тушириш сенсорли бошқарув билан амалга оширилади. 

Қурилмада Bass Lock функцияси бўлиб, у атроф-муҳитга қараб басс товушини созлайди. Қулоқчин IP54 сув ва чангдан ҳимоя стандартига эга. Тўлиқ қуввати 7 соатга, кейси билан 29 соатга етади. У Android смартфонларга жуда тез уланади. Эргономик дизайни туфайли бу қулоқчинларни кун бўйи тақиб юриш мумкин

Қулоқчин Nothing Phone (1) смартфони билан боғланганда ундаги имо-ишоралар бошқаруви, қулоқчинни топ ва яна бир қанча функциялардан фойдаланиш мумкин бўлади. Бошқа Android смартфонлар ёки iPhone'га ушбу функцияларни қўшиш учун Nothing X иловасини юклаб олиш керак бўлади. 

Nothing Ear (stick) қулоқчинининг нархи 99 долларни ташкил қилади. Қурилма 4 ноябрь санасида 40 давлатда сотувга чиқади. 

ЎҚИНГ: Vertu дунёдаги илк Web 3 смартфон чиқарди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!