Ноябрь ойининг энг яхши смартфонлари Terabayt дайжестида

Ноябрь ойининг энг яхши смартфонлари Terabayt дайжестида

Vivo Xplay5S смартфони: ҳақиқий хитой “маҳлуқи”

Vivo Xplay5S супер смартфони 4К форматдаги 6 дюмли экран, Qualcomm Snapdragon 820 процессори, 4 Гб тезкор (оператив) ва 64 Гб доимий хотира, лазерли автофокусга эга 21 мегапикселли камера билан таъминланган.

Philips кўз учун безарар смартфонни тақдим этди

Sapphire S616 ва Sapphire Life V787 смартфонларида SoftBlue технологияси қўлланилган бўлиб, у экранларда кўк нурлар таратиш ҳажмини 86 фоизга камайтиради.

“Найнов” Lenovo PHAB Plus смартфони

Lenovo PHAB Plus гигант смартфони катталиги жиҳатдан планшетга яқин, яъни унинг экрани 6,8 дюм (1920х1080 пиксел)ни ташкил этади.

BlackBerry Android платформасида смартфон ишлаб чиқарди

Смартфонда хавфсизлик тизими бошқа Android платформасидаги қурилмаларга нисбатан кучлироқ. Қурилма дастури ҳар ойда Googleдан янгиланиб туради. Смартфон жойлашган ҳудудни бирор илова аниқламоқчи бўлса, DTEK технологияси телефон эгасига хабар беради.

Хитой «суперсмартфон»ига қисқа вақтда 10 млн.дан ортиқ буюртма

Le 1S смартфони батареясининг қуввати 3000 мАс. MediaTek SpeedVolt технологияси кўмаги билан атиги беш дақиқада олинган қувват билан уч ярим соат телефонда мулоқот қилиш мумкин.

Олтин, кумуш ва ёғочдан ясалган рус смартфони

У техник таъминоти ёки иккинчи экрани билан эмас, нодир материаллардан фойдаланилгани билан диққатни тортади.

Хитойликлар оловга бардошли арзон смартфон ишлаб чиқишди

Oukitel K6000 юқори ҳароратда чўғдай қизиса-да нафақат иш фаолиятини, балки рангини ҳам ўзгартирмайди. Унинг асосий ютуғи эса 6000 мАс ҳажмли батареясидадир.

Meizu Pro 5: Хитойдан суперфлагман

Meizu Pro 5 смартфони iPhone 6 Plusга жуда ўхшаш, деярли нусхаси. Фақат батартиб ва чуқур ўйланган. Смартфон мустаҳкам ва уни шунчаки қайириб бўлмайди. Унда альюмин корпус, Sony камера, кучли процессор, бармоқ излари учун сканер ва аъло даражадаги аудио тизим мавжуд.

Pepsi янги смартфонини расман тақдим этди

Смартфоннинг асосий кўрсаткичлари: 5,5 дюймли дисплей сиғими 1920х1080 пиксел, 8 ядроли MediaTek MT6792 процессори, 2 Гб тезкор, 16 Гб доимий хотирага эга, асосий камераси 13 Мп, аккумулятор сиғими 3000 мА·соат.

Samsung`дан “буклама” флагман

SM-W2016 смартфони экранининг ҳажми 3,9 дюм (1280х786 пиксель) бўлиб, Android 5.1.1 Lollipop асосида ишлайди. Аппаратга рақамли клавиатура блоки ўрнатилган.

Zuk компаниясидан қайрилма камерали смартфон

Камера девайснинг юқори қисмида жойлашган қайрилма механизмга ўрнатилади ва уни суратга олиш чоғида ҳам асосий, ҳам фронталь камера сифатида ишлатиш мумкин.

Япон компанияси энг ингичка Windows-смартфонни намойиш этди

Япониянинг Yamada Denki компаниясининг Every Phone смартфони корпуси ўлчами 6,9 мм бўлиб, у Windows бошқаруви остидаги энг юпқа смартфондир.

iPhone 7: барчаси ҳақида янада батафсил

iPhone телефонларининг навбатдаги авлоди 7.1мм қалинликдаги сўнгги iPhone 6S аппаратидан ҳам юпқароқ, аниқроғи 6мм.дан 6.5мм.гача бўлиши кутилмоқда. Янги телефон экранида 2560х1440 пиксель форматига эга QHD, ҳаттоки 4K технологияси қўлланилиши мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!