Ноёб фотосурат дейилмоқда: талаба Сомон Йўлини расмга олди

  •   Saroy
  •  1223
  •  31.10.2018 11:24

Ноёб фотосурат дейилмоқда: талаба Сомон Йўлини расмга олди

18 ёшли Жозеф Фитцжеральд-Патрик Буюк Британиянинг жанубидаги Корнуолла курфазларининг бирида тунги осмонни суратга олишни ёқтирарди. Унинг суратлари ҳақиқатан ҳам кишини ҳайратга солади. Расмларида Сомон Йўли галактикамиз бутун чиройи билан акс эттирилган. Ажойиб осмон манзарасини соҳил бўйи қоялари сюрреалистик тарзда тўлдириб турибди.

Ўзининг ҳали ўспиринлигига қарамай, Жозеф Фитцжеральд-Патрик фотосуратчилар орасида ўз ўрнини топди.  Чунки унинг расмлари  турли конкурсларда, масалан  Landscape Photographer Of The Year’да бир неча марта ғолиб бўлган. Ишлаш учун ёш фотограф жуда сабрли бўлиш кераклигини маслаҳат беради. У ажойиб суратлар қилиш учун тунларни уйқусиз ўтказади.

ЎҚИНГ: Осмондан ер остига: галактикани ўрганиш технологияси метроларда қўлланилади

Йигитча денгиз узра Сомон Йўлини суратга олиш учун тунги икки яримда уйқудан туриб, 10 километрлик йўл  босиб соҳилга келган. Фитцжеральд-Патрикнинг айтишича, пейзажли фотография қилиш учун жуда кўп куч, ирода ҳамда сабр керак бўлади. «Баъзан, сурат олиш учун яхши шароитни ҳафталаб кутишга тўғри келади».

ЎҚИНГ: Хитойнинг Марсдаги базаси намойиш этилди (видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!