Nubia ўйинбоп смартфонлари учун Red Magic брендини тақдим этди

  •   DiMaX
  •  638
  •  11.04.2018 12:08

Nubia ўйинбоп смартфонлари учун Red Magic брендини тақдим этди

2017 йилда Razer Phone тақдим этилганидан сўнг кўплаб смартфонсозлар айнан мобил ўйинлар ўйнашга мослаштирилган қудратли телефон устида ишлай бошлашди. Шулардан бири – «хитойча Apple» тайёрлаётган Black Shark бренди остидаги смартфондир.

ЎҚИНГ: Кун фотоси: ажралувчи контроллерга эга Black Shark ўйин смартфони

Хитойнинг ZTE корпорациясига тегишли Nubia компанияси ҳам унга эргашиб, ўз ўйинбоп смартфонини янги – Red Magic бренди билан тақдим этишга қарор қилди.

Куни кеча Nubia кўплаб оммавий ахборот воситаларига ўзининг Red Magic бренди логотипи туширилган тизер тасвирини жўната бошлади. «Red Magic» – «Қирмизи Жоду» (ёки «Алвон Афсун») деб аталганига қараганда, бу ном билан тақдим этиладиган геймерофонда кўп миқдорда қизил ранг бўлса керак. Эҳтимол, геймерларга ёқадиган усулда – телефоннинг логотипи ҳам қизил рангда ёниб турувчи қилиб чиқаришар.

Яқиндагина ZTE раҳбари корпорациянинг шу гаджети ҳақида илк бор Weibo ижтимоий тармоғидаги ўзининг расмий аккаунти орқали хабар берган, ўшанда уни Nubia Red Dev деб атаган эди.

ЎҚИНГ: Galaxy S9 ва Razer Phone’ни «ер тишлатувчи» қудратли смартфон эълон қилинди!

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, яқин келажакда Red Magic бренди доирасида кўплаб миқдорда ҳар хил электрон гаджетлар ишлаб чиқарилади. Уларнинг барчаси геймерларнинг мобил ўйинлардан тўлақонли завқ олишларини таъминлаш мақсадига йўналтирилган бўлади. Nubia’нинг маълум қилишича, ўзининг илк ўйинбоп смартфонини яратишдан аввал у бир неча ойлар мобайнида геймерларнинг турли гаджетлар ҳақидаги фикрларини ўрганиб чиққан. Ўзи ушбу фикрларни инобатга олган ҳолда, идеал қурилма яратишга ҳаракат қилган.

Афсуски, ишлаб чиқарувчи ўзининг Red Magic ўйинбоп смартфонининг тақдимот санаси ва аниқ техник хусусиятларини маълум қилмаяпти. Афтидан, унга 2,8 ГГц такт частотасида ишловчи 8 ядроли Snapdragon 845 чипи ва Adreno 630 график тезлатгичи ўрнатилса керак. Шунингдек, бренд номини тарқата бошлаганига қараганда, Nubia ўзининг илк геймерофонини шу баҳордаёқ намойиш этишини кутиш мумкин.

ЎҚИНГ: AuTuTu’да янги рекорд: дунёдаги энг қудратли смартфон энди iPhone X эмас!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.