Nubia С18 флагмани Mi Mix 2S’дан тезкорроқ, Galaxy S9+’дан зўрроқ!

  •   DiMaX
  •  1733
  •  30.05.2018 18:10

Nubia С18 флагмани Mi Mix 2S’дан тезкорроқ, Galaxy S9+’дан зўрроқ!

Ўтган ойда хитойликлар ZTE корпорацияси суббрендининг Nubia С18 mini моделидаги смартфонини кўрсатишган эди. Куни кеча эса ушбу қурилманинг «ака»си – ҳали тақдим этилмаган Nubia С18 смартфони AnTuTu бенчмаркида текширувдан ўтгани аниқланди.

ЎҚИНГ: ZTE 10/256 ГБ хотирали фантастик смартфон тайёрламоқда! (+видео)

Айтиш керакки, Nubia С18 флагмани AnTuTu бенчмаркида нақ 280 085 балл тўплай олган. Бу эса айни дамгача энг кучли смартфонлардан бўлиб келаётган Xiaomi Mi Mix 2S (273 741) ҳамда ASUS Zenfone 5Z (274 499) смартфонлари кўрсаткичларидан юқори. Ушбу учала флагман ҳам Snapdragon 845 процессори ва 8 гигабайтлик тезкор хотира билан ишлайди.

Смартфон 24 мегапикселли камерага эга бўлса зўр-а? Масалан, ҳозирда энг илғор флагманлардан саналмиш Galaxy S9+ моделининг камераси ҳар бири 12 мегапикселлик иккита объективни ўз ичига олган. Унда Nubia С18 бу жиҳатдан икки карра зўр – унинг асосий камераси ҳар бири 24 мегапикселли иккита модулга эга! Селфилар учун эса унга 8 мегапикселли олд камера ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Топ-10: Энг қудратли Android-смартфонлар (AuTuTu талқини)

TENAA маълумотларига кўра, Nubia С18 экранининг ўлчами диагоналига 5,99 дюймни ташкил этиб, тасвир сифати бўйича FullHD форматида. Шунингдек, унга Full View 3.0 турига мансуб дисплей ўрнатилишини ҳам айтишаётир.

Nubia С18 смартфонининг «қувват тоши» 3350 мА/соат ток сиғимига эга, бу гаджет Android 8 Oreo тизим талқини бошқаруви остида ишлайдиган бўлиши эҳтимоли юқори. Унинг корпусида 3.5 миллиметрлик қулоқчин тирқиши, орқа панелида бармоқ изи сканери бўлиши кутилмоқда.

Nubia С18 флагманининг тақдимот санаси ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, аммо ушбу бренднинг ўйинбоп смартфони сингари, унинг ҳам жуда харидоргир бўлишини тахмин қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Илк партияси атиги 37 сонияда сотиб тугатилган смартфон!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!