Nubia улкан аккумуляторли Red Magic 3 геймерофонининг тақдимот кунини расман айтди

  •   DiMaX
  •  525
  •  18.04.2019 12:33

Nubia улкан аккумуляторли Red Magic 3 геймерофонининг тақдимот кунини расман айтди

ZTE корпорациясига қарашли Nubia компаниясининг илк геймерофони – Red Magic биринчи партияси атиги 37 сониядаёқ сотиб тугатилган. Ўтган йилнинг октябри охирида эса унинг иккинчи авлоди – Red Magic Mars тақдим қилиниб, бенчмаркларда рекорд ўрнатган.

ЎҚИНГ: 2019 йил бошидаги энг кучли ўнта смартфон (AnTuTu рейтинги): улоқни энди яна бир хитойлик илиб кетди!

Компания аллақачон мазкур туркумнинг учинчи вакили – Red Magic 3 (ёки Red Devil 3) моделини ҳам тайёрлаган. Аввалроқ Nubia раҳбари Ни Фей (Ni Fei) унинг аккумулятори 5000 мА/соатдан ошиқ ток сиғимига эга эканини ҳамда тезкор қувватлана олишини тасдиқлаган.

Бугун эса ишлаб чиқарувчи янги геймерофоннинг тақдимот санасини расман эълон қилди. Қуйидаги тизерга кўра, Nubia Red Magic 3 моделини кенг жамоатчиликка 28 апрелда кўрсатишади.

Ҳозиргача чиққан маълумотларга кўра, ZTE Nubia Red Magic 3 модели Qualcomm компаниясининг энг илғор Snapdragon 855 процессори базасида ишлайди. Унинг тезкор хотираси 12 гигабайтлик, экранининг янгиланиш частотаси эса аксарият компьютерларникидан ҳам юқори бўлади. Смартфонни ҳаволи-суюқликли совитиш тизими билан ҳам таъминлашади.

ЎҚИНГ: Ўйин смартфонларининг келажаги порлоқми?

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.