Нуфузли инсайдер биринчи буклама iPhone ҳақида хабар берди

  •   DiMaX
  •  774
  •  15.06.2020 13:02

Нуфузли инсайдер биринчи буклама iPhone ҳақида хабар берди

Жон Проссер (Jon Prosser) исми сизга таниш – у бир неча бор Apple’нинг кутилаётган гаджетлари ҳақида прогнозлар эълон қилган ва улар асосан тўғри чиққан. Мазкур инсайдер яқинда бу корпорациянинг Стив Жобс хотирасига бағишланган инновацион гаджети хусусида маълумот берганди.

ЎҚИНГ: «Жонли» сурат: «Стив Жобс тирик ва Мисрда яшириниб олган!»

Twitter тармоғидаги навбатдаги постида у Apple яқин орада биринчи буклама смартфонини тақдим этишига ишора қилди. Афсуски, бунда у қайишқоқ дисплейли айфоннинг хусусиятлари ҳақида бирор маълумот бермаган.

Айтиш керакки, Apple «раскладушка» айфон чиқармоқчи экани, аммо Samsung’дан чўчиётгани анча аввал маълум бўлган. Бултур эса ҳам iPhone, ҳам iPad бўла олувчи iPhone X Fold буклама смартфони суратлари тарқалган. Кейинроқ купертинолик корпорация буклама iPhone учун Samsung’дан қайишқоқ дисплейлар сотиб ола бошлаган.

Шундай бўлса-да, букилувчи айфонни Apple ҳали-вери тақдим этмаса керак. Зеро, корпорация бу йил кузда iPhone 12 туркумидаги смартфонлари чиқариши ва ҳатто уларнинг нархлари ҳам маълум.

ЎҚИНГ: Apple тўққизта янги iPhone ва битта iMac’ни рўйхатдан ўтказди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!