Нуфузли ташкилотлар энг зўр 12 смартфонни эълон қилди (2019 йил, ноябрь)

  •   DiMaX
  •  3129
  •  08.11.2019 17:45

Нуфузли ташкилотлар энг зўр 12 смартфонни эълон қилди (2019 йил, ноябрь)

Россия Федерациясининг сифат назоратига ихтисослашган «Роскачество» ташкилоти айни дамгача бозорга чиққан смартфонлар рейтингини янгилади. Ушбу рўйхат ICRT (International Consumer Research & Testing Ltd) ташкилоти билан биргаликда ўтказилган тадқиқотлар асосида шакллантирилган.

ЎҚИНГ: AnTuTu иккита рейтинг чиқарди: энг кучли флагманлар ва энг зўр ўрта нархли смартфонлар (2019 йил, октябрь)

Бу гал Россиядаги энг яхши смартфонлар қаторида бир нечта янги моделлар, жумладан – ўн биринчи авлод iPhone’лар, Samsung Galaxy Fold ҳамда Xiaomi Mi 9T Pro ҳам текшириб кўрилган. Уларни текшириш усуллари ва тадқиқотнинг бошқа тафсилотлари билан «Роскачество» сайтида танишиш мумкин.

Ташкилот ҳаммасидан ҳам iPhone 11 Pro Max моделига алоҳида эътиьор қаратган. Гарчи DxOMark тестида иккита хитойча флагманга мағлуб бўлган эса-да, «Роскачество» рейтингида у 4,327 балл билан энг юқори ўринни эгаллаган. Қизиғи – бу текширув натижаларида унинг айнан ўша камераси ва самарадорлиги мақталган.

ЎҚИНГ: Энг кучли йигирмата смартфон (Master Lu, 2019 йил октябрь рейтинги)

Шундай қилиб, «Роскачество»нинг энг зўр флагманлар рўйхатида юқори ўринларни фақат уч нафар етакчи смартфонсоз – Apple, Samsung ҳамда Huawei маҳсулотлари эгаллаган:

  1. iPhone 11 Pro Max (Сотиб олиш) – 4,327 балл;
  2. Samsung Galaxy S10+ (Сотиб олиш) – 4,229 балл;
  3. Samsung Galaxy Note 10+ – 4,224 балл;
  4. iPhone 11 Pro (Сотиб олиш) – 4,2 балл;
  5. Samsung Galaxy S10 (Сотиб олиш) – 4,193 балл;
  6. Samsung Galaxy Note 10 (Сотиб олиш) – 4,158 балл;
  7. Samsung Galaxy Note 9 (Сотиб олиш) – 4,134 балл;
  8. iPhone XS Max – 4,12 балл;
  9. Huawei P30 (Сотиб олиш) – 4,115 балл;
  10. Samsung Galaxy S10e – 4,111 балл;
  11. iPhone XS (Сотиб олиш) – 4,076 балл;
  12. Huawei P30 Pro (Сотиб олиш) – 4,061 балл.

Булардан ташқари, ушбу тестларда iPhone 11 (Сотиб олиш) модели 3,997 балл, Samsung Galaxy Fold букламафони 3,972 балл, Xiaomi Mi 9T Pro эса 3,848 балл олган.

ЎҚИНГ: Флагман иккинчи марта ҳафсалани пир қилди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!