Нукуслик ўқитувчини нигериялик интернет-фирибгар 165 миллион сўмга туширди

  •   DiMaX
  •  2275
  •  23.12.2019 12:49

Нукуслик ўқитувчини нигериялик интернет-фирибгар 165 миллион сўмга туширди

Интернет ривожлангани сайин ундан қинғир йўлларда фойдаланувчилар ҳам замонавийлашиб бормоқда. Биз интернет-фирибгарларнинг айрим ҳийлалари ҳақида бир неча хабарлар чиқарганмиз.

ЎҚИНГ: «Группага одам қўш ва пул ишла»: интернет-фирибгарларнинг янги туридан сақланинг!

Postda.uz’нинг хабар беришича, Нукус шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчи бўлиб ишлайдиган Г.П. ҳам хориждаги фирибгарларнинг қармоғига илинган. У интернет тармоғи орқали «Марк Роберт» исмли шахс билан танишиб қолади. Нотаниш шахс унга АҚШда жойлашган нуфузли компанияга ишга киритиб қўйишини айтиб, ишончига киради.

Содда ва ишонувчан юртдошимиз июнь-август ойлари мобайнида ҳужжатлар, виза, йўлкира ва бошқа «харажатлар» учун жами 165 миллион 323 минг сўм пул маблағини халқаро пул ўтказмалари орқали Нигерия давлатидаги ҳисоб рақамларига ўтказиб юборади. Табиийки, фирибгар шу кунга қадар берган «ваъда»сининг устидан чиқмайди.

Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, жиноятни содир этган шахсни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Интернет-фирибгарлар «ошиқ» ўсмирларни «илинтира» бошлашди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!