Nuvi – ухлашга ёрдам берадиган ақлли ниқоб

Nuvi – ухлашга ёрдам берадиган ақлли ниқоб

Nuvi стартапининг муаллифлари шу номли ниқобни ишлаб чиқариш учун керагидан 17 марта ортиқ бўлган маблағни тўплашга эришдилар. Ухлашга ёрдам берадиган мазкур ниқоб ташқи ёруғлик ва шовқинларни блоклашга хизмат қилади.

IXBT нашрининг маълум қилишича, ниқобда олтита режим кўзда тутилган бўлиб, улар орасида ҳатто иш жараёнида куч йиғишга кўмаклашадиган дастур ҳам мавжуд. Бундан ташқари, яна бир режим авиапарвозлар пайтида бошқа вақт минтақаларига мослашишга имкон беради. Мобил қурилма, светодиод ва динамик билан уланиш учун ниқобга Bluetooth модули ўрнатилган.

Ниқоб Android ва iOS платформаларида ишлайдиган мобил илова ёрдамида бошқарилади.

Nuvi ниқобини 2017 йил январь ойида сотувга чиқариш режалаштирилган. Тавсия этилган нархи тахминан 45 доллар атрофида бўлиши айтилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!