NVIDIA’дан суперкомпьютер: сиз учун эмас, роботлар учун

  •   Saroy
  •  558
  •  14.06.2018 11:54

NVIDIA’дан суперкомпьютер: сиз учун эмас, роботлар учун

Яқинда Тайван оролида бўлиб ўтган  йирик Computex 2018 халқаро кўргазмасида  NVIDIA компанияси суперкомпьютер яратганини эълон қилди. У Isaac дастурий платфорда бўлиб, роботлар машғулот ўтказиш учун яратилган. Jetson Xavier, деб номланувчи ушбу қурилма роботлар учун “мия” вазифасини ўтайдиган янги авлод суперкомпьютеридир.

Jetson Xavier ҳам ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллар учун ўрнатиладиган Drive Xavier’даги чиплардан фойдаланади. Платформа ўзида бир йўла олтита процессорни жамлаган: саккизядроли ARM-чип, Volta Tensor Core графикаси, чуқур ўқитиш учун тезлаштиргич (иккитага кўпайтирилган NVDLA-модуль) ва компьютер нигоҳи, шунингдек тасвир ва видео билан ишлайдиган процессорлар. Ишлаш кўрсаткичи сониясига  30 триллион операцияни ташкил этади. Платформа ўзидан аввалги Jetson TX2’ суперкомпьютеридан 20 марта кучли саналади. Jetson Xavier’ни яратишга беш йил кетди. Умуман лойиҳани ҳаётга жорий қилиш учун  8000 киши жалб қилинган.

ЎҚИНГ: РОБОТЛАР ИСЁНИ – БУ СИЗГА ФАНТАСТИКА ЭМАС

Компания раҳбари  Дженсен Хуанг (Jen-Hsun Huang)нинг таъкидлашича, Jetson Xavier 10 000 доллар турадиган қудратли киловаттли ишчи станциясига эга. Шу билан бирга, NVIDIA суперкомпьютери кафтга жой бўлади, истеъмол қуввати 30 Вт ва нархи ҳам аввалгиларидан анча арзон.

NVIDIA  Isaac’нинг дастурий ечими ўз навбатида сунъий онгни жадаллаштиради ва “ақлли” машиналарни машқ қилдириш ва тестдан ўтказиш учун дастурий қурилмаларни ишга туширади. Jetson Xavier базасида ишлаётган роботлар датчиклар билан маълумотларни таҳлил қилиш, бўшлиққа мослашиш, атроф оламни англаш, яқинроқда турган объектларни таниб олиш ва уларнинг ўзини тутишини олдиндан айтиш каби вазифаларни бемалол  бажариши мумкин.

ЎҚИНГ: Саудия фуқаролигини олган робот энди оила қуришни истаяпти

Jetson Xavier сотувига шу йил август ойида старт берилади. Тўлиқ комплекти нархи дастурчилар (прфессионаллар) учун 1300 доллар қилиб белгиланган, оддий харидорлар ҳам  NVIDIA Isaac платформасини сотиб олиши мумкин.

ЎҚИНГ: Computex 2018 кўргазмаси: смартфонлар, ноутбуклар, роботлар ва бошқа турли ишланмалар

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!