NVIDIA Shield TV ўйин консоли энди Android 8.0 Oreo’да ишлайди

  •   Saroy
  •  924
  •  25.05.2018 13:13

NVIDIA Shield TV ўйин консоли энди  Android 8.0 Oreo’да ишлайди

NVIDIA компанияси ўзининг Shield TV ўйин консоли учун янгиланган Android 8.0 Oreo версиясини савдога чиқарди.

ЎҚИНГ: Google Play Awards 2018: йилнинг энг зўр ўйин ва иловалари тақдирланди

Прошивкасига анчагина янгиликлар киритилган. Shield Experience қобиғини 7.0 версиясигача янгилаган, янги ўйинлар ва иловалар қўшилган, шунингдек хавфсизлик патч ва ташқи ўйин контроллерлар кучайтирилган. Масалан,  Xbox ёки PlayStation’дан. Киритилган ўзгаришларнинг тўлиқ рўйхатини компаниянинг расмий сайтидан олиш мумкин.

Қурилманинг тавсифига тўхталадиган бўлсак:  У NVIDIA Shield TV 256-ядроли Maxwell  графикаси мавжуд бўлган, 3 ГБли тезкор хотира ва 16 ГБли ички хотирага эга NVIDIA Tegra X1 процессорига эга. Бундан ташқари, аппарат 128 ГБ гача бўлган microSD хотира картаси билан қўллаб-қувватланган.

ЎҚИНГ: Ўйин смартфонларининг келажаги порлоқми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.