ОАВ бонг урмоқда: Жанубий Кореяда iPhone ва iPad моделлари сотилмайди

  •   Saroy
  •  598
  •  13.09.2018 11:01

ОАВ бонг урмоқда: Жанубий Кореяда iPhone ва iPad моделлари сотилмайди

Жанубий Кореяда патент қонунчилигини бузгани учун iPhone ва iPad’нинг айрим моделлари сотуви таъқиқланиши мумкин, деб хабар қилади 9to5mac. Бунга, Жанубий Корея Фан ва техника институти мутахассисларининг транзисторлар технологиясини яратгани ва унга патент ҳам олгани, аммо ушбу технология Apple техникаларидаги А серияли чипларида ишлатилаётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Айни пайтда мамлакат Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги ушбу маълумотни текшириб кўрмоқда.  Business Korea нашрининг эълон қилган маълумотларига кўра, агар таъқиқ жорий қилинса, яъни олмачиларнинг қурилмалари савдоси Жанубий Кореяда таъқиқланса  Apple учун хунук иш бўлади. Чунки шундай бўлса, iPhone 8,  iPhone 8 Plus, iPhone X, iPad 9.7 ҳамда  9.7, 10.5 ва 12.9 дюмли  iPad Pro’лар сотуви тўхтайди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!