ОАВ: Galaxy S9 бировларнинг СМСларни ўқийди, ўртасидан букилади ва Wi-Fi орқали қувватланади (+видео)

  •   DiMaX
  •  2908
  •  24.02.2018 18:03

ОАВ: Galaxy S9 бировларнинг СМСларни ўқийди, ўртасидан букилади ва Wi-Fi орқали қувватланади (+видео)

Samsung компаниясининг эртагаёқ тақдим этиладиган флагман смартфони турфа янги технологияларга бой бўлиши кутилмоқда. Уларнинг аксарияти аллақачон маълум; шу билан бирга, Galaxy S9 ҳақидаги миш-мишлар янада қизиқарли.

ЎҚИНГ: Galaxy S9 ҳамда S9+’нинг барча тафсилотлари, янги суратлари ва видеоси биттада!

Шу кунларда Samsung компаниясининг ўзи интернетда эълон қилган, рус тилидаги видеолавҳа эса ҳаммасидан ошиб тушди. Унда айтилишича, оммавий ахборот воситалари Galaxy S9 ҳақида «ҳаддан зиёд кўпиртириб» гап тарқатаётган эмиш. Барчасига аниқлик киритиш учун, 25 февраль куни бўлиб ўтадиган Galaxy Unpacked намойишини жонли эфирда томоша қилинг, дейилади видеода.

Мана, ўзингиз томоша қилинг-да:

ЎҚИНГ: Galaxy S9’га бошқа смартфонларда умуман бўлмаган бир датчик ҳам қўшилади

Samsung’га кўра, миш-мишларда Galaxy S9 ҳақида қуйидаги гаплар юрган эмиш:

  • сониясига 600 кадргача частотада секинлаштириб видеога ола билади;
  • бошқаларнинг онлайн-хабарларини «илиб олиш»га қодир;
  • камерасида олинган фотосуратларни чоп этади;
  • аккумулятори Wi-Fi орқали қувватланади;
  • ўртасидан букилади;
  • ҳидларни танийди ва атирнинг номини аниқлай билади;
  • фотосуратларни анимацияли голограммаларга айлантира олади;
  • ўзида ўрнатилган илова орқали криптовалюта «ишлаб топа» олади;
  • 360 форматида фото ва видео симуляция қилади;
  • экрани шикастланса ўз-ўзини тиклайди;
  • фойдаланувчи ичганлигини аниқласа, айрим функцияларни ўчириб қўяди.

Гувоҳи бўлганингиздек, бу ерда Samsung’нинг ўзи миш-мишларни ошириб юборган; чунки мазкур гапларнинг аксариятини оммавий ахборот воситалари умуман айтган эмас.

Нима бўлганда ҳам, Samsung Galaxy S9 ҳамда Galaxy S9+ эртагаёқ намойиш этилади ва «тўққизинчи галактика» ўз сирларини очади. Воқеалар ривожини биз билан кузатинг.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S9 ва S9+ нархлари «чақиб оладиган» бўлади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!