Ўчириб бўлмайдиган вирус Android смартфонларининг чорак қисмига таҳдид солмоқда

Ўчириб бўлмайдиган вирус Android смартфонларининг чорак қисмига таҳдид солмоқда

Антивирус яратувчи Doctor Web компанияси Android.Xiny Troyan'лар оиласининг янги намуналари бўйича тадқиқот ўтказди.

Мутахассислар Troyan'ни 2015 йилдан бери билишади, аммо у жуда яшовчан бўлиб чиқди ва бузғунчилар тобора унинг янги версияларини яратишда давом этишмоқда. Зараркунанда дастур Android 5.1 версиясигача бўлган қурилмаларда ишлайди. Шуни таъкидлаш лозимки, операцион тизимнинг бундай эски версияларидаги қурилмалар ҳали ҳам катта масштабни, яъни қурилмаларнинг 25% ини ташкил этади.

Xiny'нинг асосий вазифаси қурилмага фойдаланувчи рухсатисиз ўзбошимчалик билан ишлайдиган иловаларни ўрнатиш бўлиб, бу бузғунчиларга ўрнатилгани учун пул тўланадиган бошқа дастурлар орқали пул ишлаш имкониятини беради. Troyan мобил қурилмалар учун дастурий таъминот тўпламлари ва ҳатто расмий илова каталоглари, шу жумладан, Google Play орқали тарқалади.

Смартфон ёки планшетга тушган Troyan дастурий таъминотга ортиқча бўлган, сезилмас дастурни ўрнатиш ўрнатиш учун root'га киришга ҳаракат қилади. Бундан ташқари, Troyan ҳаддан ташқари кўзга ташланиб, халақит қиладиган рекламаларни ҳам намойиш эта олади. Бироқ, унинг энг ёқимсиз хусусияти бу - ҳимоя қилиш тизимидир. Troyan'ни олиб ташлаш деярли иложсиз.

ЎҚИНГ: Ушбу 17 та иловани смартфонингиздан ҳозироқ ўчиришингиз керак!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!