Одамлар қайси ўйинларга энг кўп пул сарфлашмоқда?

Одамлар қайси ўйинларга энг кўп пул сарфлашмоқда?

Мобил ўйинлар сиз шунчаки бўш вақтингизни мароқли ўтказишингиз учун чиқарилмаган. Улар ўз ишлаб чиқарувчилари учун даромад манбайи, бўлганда ҳам, "тилла тухум қўядиган ғоз"дир. Қуйида ана шундай "ғоз"ларнинг топ ўнталиги билан танишамиз.

Фото: SensorTower

2022 йилнинг август ойига кўра SensorTower томонидан тақдим қилинаётган маълумотларга қараганда, хитойлик Tencent компаниясининг Honor of Kings ўйини 222 миллион доллар билан ўйинчилар энг кўп пул сарфлаган ўйин бўлган. Ушбу даромаднинг 94 фоизи Хитой, 2.3 фоизи Тайван ва яна 1.8 фоизи Тайландга тўғри келади.

Фахрли иккинчи ўринни ҳам худди шу Tencent компаниясининг PUBG Mobile ўйини эгаллаган бўлиб, у 156.3 миллион доллар даромад келтирган. Ундан кейинги ўринларни эса Genshin Impact, Candy Crush Saga банд қилган. Топ бешлик Sony'нинг Aniplex компаниясига тегишли Fate/Grand Order ўйинлари билан якунланади. Blizzard'нинг Diablo Immortal ўйини ўтган ойда 97 миллион даромад билан рўйхатнинг олтинчи ўрнига янги қўшилган бўлса, Roblox ва бошқалар кейинги ўринларга тушиб қолган.

Глобал ўйинлар бозори август ойида жами таҳминан 6.6 миллиард доллар ишлаб топган. Бу даромаднинг энг кўп қисми (1.9 миллиард доллар) АҚШга тўғри келади. Бутун дунё бўйлаб ўйинлар учун пул сарфлаётганларнинг 28 фоизига айнан шу Қўшма Штат ўйинчилари ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Адобе дизайн оламидаги ўзининг энг катта рақибларидан бирини сотиб олмоқда