Одамлар янги iPhone олишни исташмаяпти

Одамлар янги iPhone олишни исташмаяпти

Strategy Analytics компаниясининг изланишларига кўра охирги пайтларда фойдаланувчилар битта смартфондан узоқ вақт давомида фойдалана бошлашди. Таҳлилчиларнинг айтишича, янги моделларга қизиқиш йўқлиги инновациялар йўқлиги билан боғлиқ.

Ўртача фойдаланувчи iPhone’дан 18 ой, Samsung’дан эса 16,8 ой давомида фойдаланади. Агар бутун Америка бозорини ўртача оладиган бўлсак, фойдаланувчилар битта смартфондан янада кўпроқ, нақ 33 ой давомида ишлатишмоқда. Европаликларнинг бешдан бири уч йил ёки ундан кўпроқ вақт давомида смартфонини бошқасига алмаштиришмаяпти.

Фақат 7% инсонларгина минг доллардан ортиқ нархдаги янги iPhone ёки бошқа смартфонларни сотиб олиши мумкин. Samsung фойдаланувчилари шунингдек ўз брендига содиқ қолган ҳолда, Apple қурилмаларини сотиб олишга шошилишмаяпти.

ЎҚИНГ: Энг арзон 5G смартфоннинг илк партияси 1 сонияда сотилиб кетди!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.