Одноклассники билан дунё музейларига уйдан чиқмасдан ташриф буюринг!

Одноклассники билан дунё музейларига уйдан чиқмасдан ташриф буюринг!

"Одноклассники" ижтимоий тармоғи Россия ва дунёдаги энг йирик музейлар томонидан яратилган интерактив арт-лойиҳалар, виртуал кўргазмалар ва викториналар жамланган "Музейга борамиз" санъат тўғрисидаги портални ишга туширди.

Ижтимоий тармоқнинг ҳар бир фойдаланувчиси уйдан чиқмасдан рус ва жаҳон рассомлик санъатининг шоҳ асарлари билан танишиш имкониятига эга бўлади. Виртуал кўргазмалари билан музейлар Россия ва дунёнинг турли минтақаларидаги миллионлаб ОК фойдаланувчилари учун янада очиқ бўлади.

"Музейга борамиз" порталида пайдо бўлган биринчи хорижий лойиҳа  "Фламанд усталари" бўлди. ОК Фландрия ва унинг пойтахти Брюсселнинг VISITFLANDERS Ҳукумат туризм агентлиги билан ҳамкорликда Белгиядаги музейларнинг энг таниқли шоҳ асарларига машҳур санъаткорлар томонидан овоз берилган аудио йўлномаларни ишга туширди. Иштирокчилар орасидан саксофончи ва жазмен  Алексей Козлов, бошловчи ака-ука Верниклар, актёр Никита Ефремов, Мультимедиа санъат музейи директори Ольга Свиблова ва бошқалар ўрин олган.

Лойиҳа бешта музей иштирокида яратилган бўлиб, уларнинг кураторлари ўз тўпламларидан фламанд рассомларининг ўнта асарларини танлаб олишди. Брюсселдаги нафис санъат Қироллик музейлари, Рубенс уй-музейи ва Антверпендаги Маер ван ден Берг музейи, Брюггедаги Грунинге музейи ва Гентдаги Авлиё Бавон бош черкови шулар жумласидандир.

Фойдаланувчилар таниқли артистлар, бошловчилар ва санъатшуносларнинг овози ёзилган аудио йўлномани ўқиш ёки тинглаш орқали ҳар бир асар ҳақида батафсил маълумот олишлари мумкин. Шунга кўра, Алексей Кортнев, Гарик Сукачёв ва актриса Александра Ревенко Жан Ван эйкнинг "Гент меҳроби", "Маргарет Ван эйк портрети" ва "Мадонна Каноника Ван дер Пале" суратлари учун йўлномага овоз беришган. Никита Ефремов, Марина Кравец, Алексей Козлов ва телебошловчи Владимир Раевский Брейгелнинг суратлари ҳақида сўзлаб беришган. Вадим ва Игорь Верниклар Рубенснинг автопортрети ва Йорданснинг “Ичаётган қирол” суратига қўлланмани овозлаштиришган. XVII асрда яратилган Франс Снейдернинг "Омборхона" асари эса Ольга Свиблованинг овозига эга бўлди.

Бундан ташқари, фойдаланувчилар фламандчилар расмларида тимсоллар ҳақидаги тест синовидан ўтишлари мумкин. Масалан, Брейгелнинг суратларидаги мовий плашли одам нималарни англатишини ва Ван эйк ўзининг расмларига қандай “махсус” ибора билан имзо қўйганини билишлари мумкин. 

Фламанд рассомлик санъати жаҳон тасвирий санъат тарихидаги классик мактаблардан биридир. 250 йилдан ортиқ вақт давомида, XV асрдан XVII асрнинг охирига қадар, замонавий Белгиянинг шимолий минтақаси – Фландрия Ғарбий Европа санъатининг ривожланишида етакчи роль ўйнади. Бу даврда ўз даврининг энг йирик ҳаракатлари ривожланди: фламанд примитивизми, Уйғониш даври ва барокко рассомчилик санъати.

ОКда  Россиянинг энг машҳур музейларига виртуал саёҳатлар орқали ташриф буюриш, театрлаштирилган томошаларни, замонавий фестиваллар ва маърифий тадбирларнинг трансляцияларини томоша қилиш мумкин. Шундай қилиб, 2018 йил баҳорида "Одноклассники" мамлакатдаги энг йирик музейлар билан биргаликда #Музейовозаси лойиҳасини - ижтимоий тармоқнинг эшитмайдиган фойдаланувчилари учун онлайн экскурсияларни бошлади. Ўтган баҳорда, ОК театрлар ва музейлардаги барча видео контентларни #МаданийБаҳор хештеги остида бирлаштирди. Фойдаланувчилар VAC фондидан ГЭС-2 операсини, "Музейлар оқшоми" видеотранслятсияларини, шунингдек МХЮК дан концертлар трансляцияларини томоша қилишлари мумкин  бўлди. 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.