«Одноклассники» дўстларингиз рейтинги билан йўқолувчи сурат ва видеолар – «Лаҳзалар»ни ишга туширди

  •   DiMaX
  •  309
  •  23.10.2020 14:53

«Одноклассники» дўстларингиз рейтинги билан йўқолувчи сурат ва видеолар – «Лаҳзалар»ни ишга туширди

Одноклассники ижтимоий тармоғи «Лаҳзалар» хизматини ишга туширди. Тармоқ фойдаланувчилари энди йўқоладиган суратлар ва видеолар ёрдамида ўз ҳаётларидаги лаҳзаларни улашишлари ва машҳурликда дўстлари билан рақобатлашиши мумкин – энг яхши лаҳзаларга эга дўстларнинг рейтинги реал вақт режимида янгиланади.

ЎҚИНГ: Telegram'ни унутинг, энди Ўзбекистонда Одноклассники рекорд даражада тез юкланади!

ОК жамоаси ижтимоий тармоққа хос бўлган форматни ўз аудиториясининг қизиқишларига мослаштирди: фойдаланувчилар нафақат шахсий суратлар ва видеолари билан бўлишиши, балки кундалик конкурслар туфайли янги ҳис-туйғуларга эга бўлиши мумкин.

«Лаҳзалар» ғояси ижтимоий тармоқларда талабгир бўлган фойдаланувчилар шахсий суратларини оммалаштирган ҳолда бир-бири билан рақобатлашадиган фотоконкурслар туфайли туғилди. Фотоконкурснинг топ иштирокчилари ўз суратларига минглаб реакция олади ва уларни ўн минглаб инсонлар кўради. Биз фойдаланувчиларимизга машҳурликда фақат ўз дўстлари билан мусобақалашиш имконини беришга қарор қилдик ва бунинг учун энг тез ва енгил усулни танладик.

«Лаҳзалар» – сурат ва видеоларнинг йўқолиб бораётган форматини янгича талқинда ўқиш. Мусобақалашув механикаси ва лаҳзаларга жавоб бериш имконияти туфайли фойдаланувчилар мулоқотлар учун янги сабабларга эга бўлади. Инсонлар ОК ҳаётларидаги ҳис-туйғуга бой лаҳзалари билан алмашиш учун келишади ва энди бунинг учун янги қулай хизмат мавжуд», – дейди Одноклассникининг лойиҳалар бўйича раҳбари Владимир Кочетков.

ЎҚИНГ: TikTok ва яна бешта танишув иловасини блоклаган илк мусулмон давлат қайси бўлди?

«Лаҳзалар»да бундай формат учун хос бўлган барча функциялар очиқ. Суратлар ҳамда 10 сониядан узун бўлмаган қисқа видеороликлар, шунингдек ёрқин фонда ёзувлар оммалаштириш, уларнинг устига стикерлар жойлаштириш, кенгайтирилган реаллик ниқобларидан фойдаланишлари мумкин. “Лаҳзалар”да оммалаштирилган барча сурат ва видеороликлар ОК да муаллифнинг шахсий «Сурат» бўлимида, алоҳида ёрлиқда сақланади.

Хизматнинг ўзига хос жиҳатларидан бири – шахсий «лаҳза» билан ижтимоий тармоқдаги дўстлар ва муаллифларнинг «лаҳза»ларига жавоб бериш имкониятидир. Бунинг учун очиқ ёки яширин жавоб турини танлаш мумкин. Очиқ жавоблардан «лаҳза»лар занжири ҳосил бўлади, унга ўзларининг йўқолиб борадиган суратлари ва видеоларини оммалаштирган ҳолда барча дўстлар қўшилиши мумкин.

Лаҳзаларни фақат шахсий профилдан оммалаштириш мумкин. Йил якунигача гуруҳ ва профил маъмурлари мавзуга доир мусобақалар яратиш имкониятига эга бўлишади, уларга ўз лаҳзалари билан обуначилар ёки ижтимоий тармоқнинг барча фойдаланувчилари ижтимоий теглар ва стикерлар орқали қўшилишлари мумкин бўлади.

Лаҳзаларни ОК фойдаланувчиларининг бир қисми iOS ва Android учун мобил иловаларида оммалаштириши мумкин, яқин кунларда бу имконият барчада пайдо бўлади. Ижтимоий тармоқнинг dekstop ва мобил версияларида фойдаланувчиларга лаҳзаларни фақат томоша қилиш имконияти мавжуд.

ЎҚИНГ: Батафсил йўриқнома: «Одноклассники»дан профилни буткул ўчирамиз!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!