Одноклассники фотосуратларни қўшиш ва биргаликда сақлаш учун умумий альбомларни жорий этди

Одноклассники фотосуратларни қўшиш ва биргаликда сақлаш учун умумий альбомларни жорий этди

Одноклассники ижтимоий тармоғида фотосуратларни бошқа фойдаланувчилар билан улашишнинг яна бир усули — умумий альбомлар жорий этилди. Янги хизмат орқали суратларни дўстлар ва яқинлар билан биргаликда қўшиш, юклаш ва уларни муҳокама этиш мумкин. Альбомдаги фотосуратлар омма учун очиқ бўлмайди: улардан фақат ушбу суратлар муаллифи ва у ҳаммуаллиф этиб тайинлаган шахс фойдалана олади.

Умумий альбомлар оилавий байрамлар, дўстлар ва ҳамкасблар билан учрашувлар, битирув кечалари ва бошқа унутилмас воқеалар акс этган фотосуратларни сақлаш учун тўғри келади. Улардан қизиқишлар бўйича гуруҳ альбомлари сифатида фойдаланиб, фотосуратларни улашиш мумкин. Энди суратларни бир-бирингизга жўнатишингиз шарт эмас — қариндошингизни, дўстингизни ёки ҳамкасбингизни альбом ҳаммуаллифи этиб тайинлашингиз керак, холос. Бир вақтнинг ўзида кўпи билан йигирма нафар фойдаланувчилар билан ҳиссиётларни улашиш мумкин, шу муносабат билан умумий альбомлар ҳам катта иноқ оилаларга, ҳам кичик ҳамфикрлар гуруҳига тўғри келади.

ЎҚИНГ: 2018 йилда «Одноклассники»нинг Ўзбекистондаги ютуқлари

Умумий альбомлардан ОКдаги барчалар фойдаланиши мумкин ва уларнинг сони чекланмаган. Альбомга бирйўла беш нафар дўстларни қўшиш мумкин бўлиб, шундан сўнг улар ҳаммуаллиф этиб тайинланади. Умумий альбомлардаги фотосуратлар ва уларга қолдирилган шарҳлар тасмада жойлаштирилмайди. Фақат альбом муаллифлари ва ҳаммуаллифлари фотосуратларни томоша қилиши ва уларни муҳокама этиши мумкин.

Янги хизматдан ОК веб-интерфейсида тўлиқ фойдаланиш мумкин. Альбомни яратиш ва иштирокчиларни таҳрир қилиш функцияси iOS ва Android иловаларида ҳали мавжуд эмас. Ушбу функциялар ижтимоий тармоқнинг мобил версиясида ёзнинг якунида жорий этилади.

Одноклассники — Россия ва яқин хориж давлатларидаги энг йирик ижтимоий тармоқлардан биридир. Мазкур ижтимоий тармоққа Россиядаги ҳар учинчи интернет-фойдаланувчиси ташриф буюради. Уларнинг барчаси ижтимоий тармоқнинг хабарномалар, товушли ва видео қўнғироқлар, откритка ва стикерлар каби турли хизматлари орқали дўстлари билан мулоқотда бўладилар ва яқин инсонлари билан ҳиссиётларини улашадилар. Шунингдек, ОК — технологик контентли ва хизмат кўрсатувчи платформадир: ижтимоий тармоқда муҳим воқеалар трансляцияларини 4К сифатда томоша қилиш, севимли мусиқани тинглаш, товарлар ва хизматларни харид қилиш ҳамда жаҳоннинг 18 та мамлакатига пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин. Одноклассники — видеони томоша қилиш бўйича етакчи ўринни эгаллаган ижтимоий тармоқдир: сутка давомида ОКда видеолар 870 млн. мартадан ортиқ томоша қилинади, улардан 130 млн. томоша қилишлар сони жонли трансляцияларга тўғри келади.

ЎҚИНГ: «Одноклассники» мобил фойдаланувчилар учун қорамтир мавзуни ишга туширди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!