“Одноклассники” ижтимоий тармоғи янги созланмани тақдим этди

“Одноклассники” ижтимоий тармоғи янги созланмани тақдим этди

“Одноклассники” ўз фойдаланувчиларига беадаб сўзларни беркитиш учун махсус созламани тақдим этди. Созлама гуруҳлар учун эмас, балки айнан фойдаланувчилар учун ишлаб чиқилган, деб Kun.Uz ёзмоқда.

Кўпчилик фойдаланувчилар кузатганидек, “Одноклассники”да жойлаштирилган видеолар остида фаол шарҳлар қолдирилмоқда. Бироқ барча фойдаланувчилар ҳам ўз фикрларини ва ҳиссиётларини чиройли ва беадаб сўзларсиз ифода эта олмайдилар.

Мана шундай ҳолатлар учун ижимоий тармоқ томонидан махсус созлама ишлаб чиқилди. Бу созлама видеога қолдирилган шарҳларда ишлатилган беадаб сўзларни “*” белгилари билан алмаштиради. Созлама “Видеога қолдирилган шарҳларда беадаб сўзларни фильтрлашни ёқиш” деб номланади. Бу созламани профилнинг “ОШКОРАЛИК” параметрида топишингиз мумкин.

Бу созлама ёқилганидан сўнг шарҳларда топилган барча беадаб сўзлар “*” белгисига алмаштирилади.
“Одноклассники” созламани янада ривожлантириш ва яхшилаш устида ишни давом эттирмоқда. Бошқа янгиланишлар тўғрисида “Одноклассники” блогида хабардор бўлишингиз мумкин.

Шуни унутманг-ки, лицензия шартномасининг 7.4.8 бандига мувофиқ, беадаб сўзларни ишлатган ҳолда хабар қолдириш тақиқланади.

“ОК”нинг жамоат жойларида беадаб сўзларни ишлатиш ижтимоий тармоқдаги профилнинг тўхтатилишига сабаб бўлади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!