«Одноклассники» мобил фойдаланувчилар учун қорамтир мавзуни ишга туширди

  •   DiMaX
  •  602
  •  26.02.2019 16:55

«Одноклассники» мобил фойдаланувчилар учун қорамтир мавзуни ишга туширди

Кейинги пайтларда турли мобил қурилмаларда ҳам, иловаларда ҳам «тунги режим» – тўқранг интерфейс жорий этилмоқда. Ўзбекистонда оммалашган «Одноклассники» ижтимоий тармоғи ҳам ушбу трендга қўшилди.

«Одноклассники» фойдаланувчилар учун ижтимоий тармоқнинг мобил версиясида ҳамда Android’да ишловчи ОК иловасида қорамтир мавзу қўйиш имкониятини очиб берди. Яқин кунларда қорамтир мавзу iOS да ҳам жорий этилади.

«Тунги режим»дан кўзни ҳимоялаш учун қоронғи хоналарда ҳамда куннинг қоронғи вақтида фойдаланиш қулай. Қорамтир мавзуни ижтимоий тармоқнинг мобил версиясида ва иловада профиль созламалари орқали ўрнатиш мумкин.

ЎҚИНГ: 2018 йилда «Одноклассники»нинг Ўзбекистондаги ютуқлари

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.