Одноклассники мобил ўйин ишлаб чиқарувчиларига 200 млн. рублдан ортиқ суммани тўлаб беради

Одноклассники мобил ўйин ишлаб чиқарувчиларига  200 млн. рублдан ортиқ суммани тўлаб беради

Одноклассники ижтимоий тармоғи платформасида HTML-5 мобил ўйинлари ишлаб чиқарувчилари даромадлари 2019 йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар ошди. ОК 2019 йилнинг биринчи беш ойи учун ўйин студиялари ва мустақил ишлаб чиқарувчиларга жами 200 миллион рублдан ортиқ суммани тўлаб беради. Ўз лойиҳаларини ижтимоий тармоқда эълон қилувчи барча ўйин ишлаб чиқарувчилари фойдаланувчиларнинг ички ўйин харидлари учун revenue share тизими бўйича ўйиннинг умумий айланмаси улушига эга бўладилар.

ЎҚИНГ: Одноклассники ва ВКонтакте 1,4 млн. рубллик мукофот фондига эга мусобақа бошлаб юборди

Одноклассники ижтимоий тармоқнинг ўйин аудиторияси тадқиқотини ўтказиб, барча ўйинлар, шу жумладан мобил ва десктоп ўйинлари аудиторияси 2019 йилнинг биринчи беш ойи давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга ўсганлигини аниқлади. Ўйинни ойида ҳеч бўлмаганда бир марта ишга туширган фойдаланувчилар сони 19 миллионга етди. Улардан қарийб 10 миллион нафар ўйинчилар мобил платформаларни танладилар.

Жами ўйинчиларнинг 46 фоизи ОКда мобил телефондан фойдаланади, 43 фоизи ўйиннинг десктоп версиясидан фойдаланади, 11 фоизи эса ҳам десктопдан, ҳам телефондан фойдаланади.  

Бундан ташқари, ОК тадқиқоти маълумотларига кўра, хотин-қизлар кўпроқ ўйин ўйнайдилар, уларнинг ўйинчиларнинг умумий сонидаги улуши 66 фоизни ташкил этади. Энг кўп сонли тоифани (барча хотин-қизларнинг 46 фоизи) 26-45 ёшлардаги аёллар ташкил этади. ОКда ўйин ўйновчи 34 фоиз эркакларнинг аксариятини 26 ёшдан 45 ёшгача бўлган шахслар ташкил этиб, улар ўйин ўйновчи барча эркакларнинг 48 фоизини ташкил этади.

Ҳафта давомида фойдаланувчилар ўйин ўйнаши бир маромда бўлмайди — ўйинлар кўп ҳолларда чоршанба кунлари ўйналади, бонуслар ва пуллик совринлар эса жума кунлари харид қилинади. Фойдаланувчилар фақат Одноклассники платформасидаги ўйинларда ўртача кунига бир соат вақт ўтказадилар, календарь ойида эса фойдаланувчи ўртача 22 соат ўйин ўйнайди. Фақат бир кунда фойдаланувчилар минг йиллик ўйин ўйнаб қўядилар.

Одноклассники шунингдек ўйин платформасидаги энг оммабоп жанрларни таҳлил этди. Фойдаланувчилар анъанавий тарзда ўз яқинлари ва қадрдонлари билан ҳиссиётларни улашадиган ОКда ўйинларнинг ижтимоий механикаси (репостлар, таклифлар, мусобақаланиш) уларни янада муваффақиятли қилади.

Шу тариқа, казуал ўйинлар, яъни жумбоқлар, савол-жавоб ўйинлари, ашёларни излаш квестлари энг вирал жанр бўлди (яъни, дўстлар таклифлари ва репостлар шарофати билан ўйналиши миқдори ошган лойиҳалар).

ОК ўйин витринасида ҳар ойда жами 19та янги ўйинлар, шу жумладан десктоп ва мобил ўйинлар пайдо бўлади.

Мобил ўйинлар ижтимоий тармоқ ўйин платформасининг энг изчил ривожланиб бораётган йўналиши бўлиб қолмоқда. ОК фойдаланувчиларининг аксарияти Android ни афзал кўрадилар: уларнинг 86 фоизи мазкур платформадан фойдаланадилар. Android нинг энг оммабоп версияси Android 8 бўлиб, ундан Android операцион тизимида ишловчи смартфонлар эгаларининг 29 фоизи фойдаланади. iOS фойдаланувчилари умумий ўйинчилар сонининг 11 фоизини ташкил этади. Мазкур операцион тизимининг энг кенг тарқалган версияси iOS 12 бўлиб, у ОКда ўйин ўйновчи Apple смартфонлари эгаларининг 61 фоизида ўрнатилган. Фойдаланувчиларнинг қолган 3 фоизи бошқа платформаларга тўғри келади.

ОК ўйин платформаси — ижтимоий тармоқни ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишларидан биридир, HTML-5 мобил ўйинлари эса ўсишнинг бош омилидир. Тўлиқ 2018 йил учун ОК мобил лойиҳалар ишлаб чиқарувчиларига 300 млн. рублдан ортиқ суммани тўлаб бердилар, ушбу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 2,7 баравар кўпдир. Бунда ўтган йили ижтимоий тармоқ платформасида ўйинлар ишлаб чиқарувчиларига амалга оширилган тўловлар жами 3,2 млрд рублдан ошди.

ЎҚИНГ: Dota 2 бўйича жаҳон чемпионларини Илон Маск «сунъий онг»и тор-мор этди! (+видеолар)