Одноклассники тавсияларнинг янги тизимига эга бўлган мусиқа сервисини қайта ишга туширди

Одноклассники тавсияларнинг янги тизимига эга бўлган мусиқа сервисини қайта ишга туширди

Одноклассники ижтимоий тармоғи барча платформада: десктоп ва мобил версияларда, шунингдек ОК iOS ва Android иловалардаги “Мусиқа” сервисини янгилади. ОК янги сервиси трекларни тавсия этишнинг яхшиланган технологиясига, дўстларнинг  севимли мусиқаларини қўшиш имкониятига, шунингдек янги дизайн ва навигацияга эга бўлди. Энди фойдаланувчилар ўзларининг қизиқишлари асосида шахсий мусиқий тавсияларига эга бўладилар, ҳам уларнинг дўстлари тавсия этадиган трекларни эшитишлари мумкин – бунинг учун алоҳида мусиқа лентаси пайдо бўлди. 

Янги сервисда тавсияларнинг яхшиланган механизми муҳим технология бўлди, бу технология машинада ўқитиш технологияси асосида шакллантирилади. Янги алгоритм фойдаланувчи илгари эшитиб келган мусиқага ўхшаш мусиқани аниқ топиш имконини беради, треклар тавсифининг катта миқдорини ва фойдаланувчиларнинг улар билан ўзаро алоқа типларини таҳлил қилади. Масалан, трекларни узунлиги, сифати ва ёзувнинг эшитилиш даражаси бўйича ажрата олади. Шу туфайли янги мусиқа сервиси ОКдаги эшитувчиларга анча турли-туман контент таклиф этади ва уларнинг  қандай мусиқани афзал кўришларини юқори аниқликда топади.

Яхшиланган алгоритм ижтимоий тармоқларнинг турли манбаларидаги аудиофайллардан фойдаланилишини баҳолайди ва олинган маълумотлар асосида  тингловчига шунга ўхшаш композицияларни таклиф этади. Шу туфайли тавсия этиладиган трекларни эшитиш уч мартага ошди. Фойдаланувчилар шунингдек, тавсиялардан олинган трекларни ўзларининг плейварақларига 10 марта кўпроқ қўшиб қўя бошладилар.

Янги мусиқий витринада тавсияларнинг икки тури пайдо бўлди: “Сиз учун оммабоп“ бўлимидаги бош саҳифада ижтимоий тармоқдаги фойдаланувчининг мусиқа эшитишлари асосида шахсий плейварақа тўпланган, “Менинг мусиқам” бўлимида эса фойдаланувчи сақлаб қўйган қўшиқлар ва альбомларга ўхшаш треклар тавсия этилади. Бундан ташқари,  «Менинг мусиқам”да  ўзининг плейварақларини яратиш, олинган треклар рўйхатини ва эшитишлар тарихини кўриш мумкин.

ОК да илгари мусиқа тингламаган фойдаланувчиларга  тавсияларнинг янги версияси ижтимоий тармоқнинг веб-версиясида  ўзининг севимли ижрочиларини танлашни таклиф этади ва шу асосда “Сиз учун” бўлимини шакллантиради.

Энди ОКдаги «Мусиқа» веб-версиясида шунингдек “Янгиланиш” бўлимида дўстларнинг мусиқий лентасидан ҳам фойдаланиш мумкин.   Блокда дўстларнинг мусиқа билан амалга оширган барча ҳаракатлари жамланган. Масалан, лентада дўстларнинг нафақат “Менинг мусиқам” бўлимига қўшган ёки баҳолаган композициялари, балки мусиқа треклари деворидаги ёзувлари ҳам акс этади.“Янгиланиш” бўлими шунингдек фойдаланувчига севимли артистининг мусиқий янгиликларини кузатиб боришга ёрдам беради: агар фойдаланувчи ижрочига аъзо бўлган бўлса унинг композициялари ҳам бўлимда акс этади. 

Бундан ташқари, янгиланган мусиқа сервисида янги релизларни олға силжитиш инструментлари пайдо бўлди: витринадаги алоҳида промо-блок ёрдамида фойдаланувчилар Россия ва хориж артистларининг янги мусиқалари ва энг долзарб треклари тўғрисида билиб олишлари мумкин бўлади. Тавсияларнинг яхшиланган алгоритмлари туфайли мусиқачиларнинг янги релизлари дарҳол янги аудиторияга эга бўлади. 

Янги мусиқа сервисининг дизайни ёрқин рангларда бажарилган, лекин кечки ва тунги вақтларда фойдаланиш қулай бўлиши учун тингловчилар ижтимоий тармоқнинг барча мусиқий бўлимларидаги фойдаланиш мумкин бўлган тўқ рангли мавзуларни ишга тушириши мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram’да «Жиҳодчилар» маърузаларини тарқатган қўқонлик йигитга жазо тайинланди