Одноклассники Хитой товарларининг интернет-дўконини ишга туширди

Одноклассники Хитой товарларининг интернет-дўконини ишга туширди

Одноклассники хитой товарлари маркетплейсини ишга туширди, у ҳар хил тоифадаги товарларни танлаш, харидни расмийлаштириш ва уни почта орқали етказиб бериш имконини беради. Фойдаланувчилар контентининг интеграцияси (UGC) янги платформанинг асосий хусусиятига айланади: блогерлар товарларга видео-тавсиф эълон қилиши, гуруҳ эгалари эса – ўз каталогларини тузиш имконига эга бўлишлари мумкин. Видео ва каталоглар муаллифлари товарларни сотиб пул ишлашади.

Одноклассники Россияда ўз платформасида тўлақонли маркетплейсни ишга туширган биринчи ижтимоий тармоқ бўлди. ОК товарлар хариди ва хизматлар кўрсатиш борасидаги онлайн-сервисларни ривожлантиришда давом этмоқда: ижтимоий тармоқда энди кино ва концертларга билетлар харид қилиш, мобил телефони ва транспорт картаси ҳисобини тўлдириш мумкин. Маркетплейсни ишга тушириб, ОК бу йўналишда яна бир қадам олға босмоқда – ижтимоий тармоқда гуруҳлар, лента ва видеоплатформа онлайн-сервислари билан товарлар харидини интеграллаштиради.

Харидорлар таниқли блогерларнинг видео-тавсифлари ёрдамида товарларни кўриб чиқишлари ва баҳо беришлари, товарлар ҳақидаги маълумотларни ижтимоий тармоқдаги ўз дўстлари билан ўртоқлашишлари ва уларни ўз яқинларига тавсия этишлари мумкин. Яқин вақт ичида Одноклассникидаги гуруҳларнинг эгалари ҳам товарлар базаси ёрдамида  ўз уюшмалари учун каталоглар тузиш ва revenue share схемаси бўйича сотишлардан даромад олиш имконига эга бўлишади. Масалан, болалар товарлари гуруҳи маъмури ўз гуруҳи учун гуруҳ тематикасига мос келувчи нарсалар билан алоҳида витрина тузиши ва уларни сотишдан даромад олиши мумкин бўлади.

Блогерлар учун Одноклассникида махсус ҳамкорлик дастури пайдо бўлади: маркетплейсда тақдим этилган товарларга видео-тавсифларни эълон қилишгани учун муаллифлар ижтимоий тармоқда ўсишга, кейинчалик эса revenue share схемаси бўйича сотишлардан даромад олишга эришишади. Ҳамкорлик дастури барча муаллифлар учун бир ой ичида очилади.

ОК интернет-дўкони flash sales форматида ишлайди, яъни энг оммавий товарларни тез сотиш ва барча платформаларда, шу жумладан, декстоп ва мобил версияда ҳам, ОК мобил иловаларидан фойдаланишингиз мумкин. Шунингдек, маркетплейсда товарлар тоифалари бўйича излаш ва кенгайтирилган навигация мавжуд. Яқин вақтлар ичида дўконда фойдаланувчиларнинг талаблари асосида персонал тавсиялар ишга тушади. 

Антон Федчин, Одноклассники ижтимоий тармоғи раҳбари:

Ўз интернет-дўконимизни ишга тушириб, биз электрон тижорат йўналишини ривожлантирамиз ва “аралаш воқелик” форматида навбатдаги қадамни қўямиз: фойдаланувчилар хизматларга эга бўлишади ва фақат онлайн-сервисларни ишлатиб, ҳақиқий даромад олишади. Ижтимой тармоқда илк бор харидларнинг тўлиқ циклига кириш мумкин: товарни танлашдан бошлаб то буюртмани жойлаштириш ва тўловгача. Дўкон бизнинг ижтимоий платформамиз билан тўлиқ интеграллашган бўлади. Товарни харид қилишдан ташқари, фойдаланувчилар контент ва коммуникация учун сабабларнинг янги турларини олишади: улар тавсифларни кўриш ва ўзлари ҳам тавсифлар тузиш, товарлар ҳақидаги мулоҳазалар билан ўртоқлашиш, ўз витриналарини тузиш ва сотишлардан даромад олиш имкониятига эга бўлишади.  

Фойдаланувчиларнинг барча харидлари тўлиқ ҳимояланган. Тўлов ОК ҳисоб қайдномасига боғланган банк картаси билан амалга оширилади, бунда агар товар келмаса ёки унинг сифати харидорга ёқмаса, ижтимоий тармоқ пул маблағларни қайтаради. Етказиб бериш бутун Россия бўйлаб бепул ва почта орқали амалга оширилади. Бунда буюртма берилганидан кейин уч соат ичида харидор уни бекор қилиши мумкин. Интернет-дўкон ОКнинг мижозларни кунига 24 соат қўллаб-қувватлаш хизмати билан интеграллашган, у сотиб олиш, қайтариш, етказиб бериш, товар сифати билан боғлиқ масалаларни ечишда ёрдам беради.

Интернет-савдо ассоциацияси маълумотларига кўра, Россияда чет элдан харидлар жадал ўсмоқда: ушбу сегментнинг ҳажми 2016 йилга нисбатан 34 % га ўсган, бунда Хитойдан жўнатмаларнинг улуши бутун чакана импортнинг 90 % ини ташкил этади.