Ўгай отанинг қотиллигини аниқлашда Fitbit смарт-билагузуги ёрдам берди

  •   DiMaX
  •  460
  •  06.10.2018 18:20

Ўгай отанинг қотиллигини аниқлашда Fitbit смарт-билагузуги ёрдам берди

Замонавий гаджетлар ўз функцияларини бажаришдан ташқари, бошқа масалаларда ҳам кишиларга ёрдам бераётгани ҳақида эшитиб қоламиз. Шундай ҳолатлардан бири ўтган ойда АҚШнинг Сан-Хосе шаҳрида юз берди.

ЎҚИНГ: Детектив сериалдан «илҳомланган» қотил смартфон ёрдамида фош этилди

Хабарга кўра, 67 ёшли Карен Наварра исмли аёлнинг уйига ўгай отаси – 90 яшар Энтони Эйелло келиб кетган. Орадан беш кун ўтгач, аёлнинг уйидан жасади топилган.

Табиийки, биринчи рақамли гумондор ўгай ота бўлган. Аммо у ўшанда Каренга пицца ва печенье олиб келгани ва 15 дақиқадан сўнг чиқиб кетганини, ўгай қизи миннатдор бўлиб, унги иккита атиргул бериб юборганини айтган. «Шунингдек, кейинроқ – ўша куни кечқурун Карен менинг уйим олдидан ўз машинасида ўтиб кетди ва ёлғиз эмас эди», деган ҳам.

Терговчилар шунда марҳуманинг қўлидаги Fitbit «ақлли» браслетига эътибор беришади. Уни текшириб, эгасининг томир уришлари тарихини кузатишганида, ҳаммаси ойдинлашади.

Маълум бўлишича, ўша куни аёлнинг томир уриши бирданига тезлашган, 15 дақиқадан кейин эса юраги тўхтаган. Ташқи кузатув видеокамераларидаги ёзувга кўра, бу вақт мобайнида Энтони Эйелло унинг уйида бўлган. Шуларни кўрсатиб, «ақлли» гаджетнинг имкониятларини тушунтириб беришгач, қотил ўгай ота айбини бўйнига олишга мажбур бўлган.

ЎҚИНГ: Қайнонасини ўлдирган келинни Apple Watch фош этди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!