ОГОҲ БЎЛИНГ: Бу оммабоп ўйин фанатлари ўзларини ўлдира бошлашди!

  •   DiMaX
  •  4072
  •  08.09.2020 12:02

ОГОҲ БЎЛИНГ: Бу оммабоп ўйин фанатлари ўзларини ўлдира бошлашди!

Хитой билан зиддият ҳолатида бўлган Ҳиндистон ҳукумати ўтган ҳафтада уларнинг 118 та иловасини тақиқлаётганини эълон қилган. Улар орасида эса машҳур PlayerUnknown's Battlegrounds ўйинининг смартфонларга мўлжалланган – PUBG Mobile талқини ҳам бор.

ЎҚИНГ: PUBG Mobile миллиардлаб доллар даромадни қаерлардан оляпти ўзи?

Айтиш керакки, PUBG Mobile ўйинининг Ҳиндистонда ўн миллионлаб ишқибозлари бор. Унинг чекланиши эса аксарият фанатлар учун кучли руҳий зарба бўлди.

Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, Ғарбий Бенгалия штатидаги Надия туманида яшовчи 21 ёшли талаба айни шу ўйин сабабли ўзини ўлдирган. Онасининг айтишича, Притам Ҳальдер (Pritam Halder) исмли бу йигит 4 сентябрь куни нонуштадан кейин ўз хонасига қамалиб, эшикни ичкаридан қулфлаб олган. Узоқ вақт чиқмаганидан ва чақирувларга жавоб бермаётганидан хавотирланиб, эшигини бузиб киришса, у хонанинг шифтидаги вентиляторга ўзини осган экан.

Марҳумнинг ота-онаси билан бўлган суҳбатдан сўнг полиция ҳам унинг PUBG Mobile ўйнай олмагани учун ўз жонига қасд қилганини қайд этган.

ЎҚИНГ: Мусулмонлар эътирози боис PUBG Mobile’дан бутпарастлик анимацияси олиб ташланди

PUBG тақиқининг яна бир қурбони эса Аҳмадободнинг Ананд туманидаги қишлоқлардан бирида яшовчи 16 яшар ўсмир бўлган. У доимо фақат PUBG Mobile ўйнаб, смартфонидан бош кўтармай ўтиравергач, мактаб ўқитувчиси бўлган отаси унинг қўлидан телефонини олиб қўйган.

Бола отаси билан жанжаллашиб, сўнг уйда сақланаётган пестициддан ичиб ўзини заҳарлаган. Ота-онаси уни касалхонага элтишган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган – PUBG Mobile фанати эртасига жон берган.

Ҳар эҳтимолга қарши, сиз ҳам кичик ёшдаги ва ўсмир фарзандларингиз, қариндошларингиз бу каби ўйинларга муккасидан кетишининг олдини олганингиз маъқул.

ЎҚИНГ: Fortnite, Minecraft, PUBG, Dota 2 ва бошқа ўйинлар бир соатда қанча мегабайтингизни «еб қўяди»?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.