Огоҳ бўлинг: ҳар қандай компьютерни ишдан чиқарувчи файл-бомба яратишди!

  •   DiMaX
  •  1387
  •  13.07.2019 12:46

Огоҳ бўлинг: ҳар қандай компьютерни ишдан чиқарувчи файл-бомба яратишди!

Файлларни архивлаб қўйишни яхши ўйлаб топишган: кам жой олади, интернетга юклаш ё ундан кўчириб олишда трафик ва вақт кам сарфланади. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз – архивдаги файлни ёйганда, ҳажми неча бараваргача кенгайиши мумкин?

ЎҚИНГ: Share Files – ўзаро файл алмашишнинг энг қулай ва тезкор йўли

Дэвид Фифилд (David Fifield) исмли дастурчи шунақа антиқа zip-бомба яратди: архивнинг ҳажми атиги 46 мегабайт, аммо ёйилганида у нақ 4,5 петабайтлик файллар жамланмасига айланади! Маълумот учун: 1 петабайт дегани – нақ миллион гигабайт ёки минг терабайтга тенг ўлчов бирлигидир.

Мазкур файл-бомбани архивдан чиқариш жараёнида процессор мисли кўрилмаган даражада зўриқади. Натижада компьютер қотиб қолади, қизиб кетади ва ўчиб қолади. 4,5 петабайтлик файл ҳеч қанақа диск хотирасига сиғмаслигини ҳисобга олсак, у ҳар қандай компьютерни ҳам ишдан чиқаради.

Дастурчининг сўзларига кўра, у файлларни 28 миллион карра сиқишга муваффақ бўлган. Бунда архив ичида файл ҳажми унча катта бўлмайди, аммо ёйиш жараёнида уларнинг ҳажми ҳар бир босқичда геометрик прогрессия тарзида ошиб боради.

Дэвид Фифилд ушбу zip-бомбани фақат таништирув мақсадларида яратганлигини таъкидлаган. Бироқ хакерлар, ёвуз ниятли кишилар бирор тизимни ишдан чиқариш учун одатда шунақа zip-архивларни қўллашади.

ЎҚИНГ: Shrink Me – сурат сифатини сақлаганча ҳажмини кичрайтириб берувчи бепул сервис!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.