Огоҳ бўлинг! iPhone 7 ва Galaxy S8 соғлик учун хатарли бўлиши мумкин!

Огоҳ бўлинг! iPhone 7 ва Galaxy S8 соғлик учун хатарли бўлиши мумкин!

Узоқ вақтлардан буён олимлар томонидан смартфонлардан чиқаётган нурланиш инсон саломатлигига зиён келтириши таъкидлаб келинади. Федерал алоқа комиссиясининг огоҳлантиришларига қарамасдан, кўплаб ишлаб чиқарувчилар ўрнатилган нормаларга амал қилишмайди.

Тарқалаётган нурланиш даражасини аниқлаш учун электромагнит нурланишнинг ўзига хос коффициенти - SAR (Specific absorption rate) қўлланилади. Федерал алоқа агентлиги (FCC) SAR даражаси 1,6 Вт/кг дан ошмаган қурилмаларнигина сертификатлайди.

ЎҚИНГ: Мобиль телефоннинг зарарини камайтириш усуллари

Бироқ, сертификациядан ўтган моделлар сотувга чиққанидан сўнг, белгиланган меъёрдан ортиқ нурланиш тарқатиши кузатилади. Масалан, Samsung Galaxy S8 моделида SAR белгиланган нормадан нақ 8 баробар ошиб кетган. Қолаверса, Samsung Galaxy S8 бундай “жиноятчи” смартфонлар рўйхатида ёлғиз эмас. Ҳудди шундай ҳолат iPhone 7 билан ҳам кузатилган.

Айтганча, Apple ушбу ҳолат бўйича аллақачон изоҳлаган. Компаниянинг айтишича, қурилмалар айнан қандай шароитда тест қилиниши ҳақида маълумот бўлмаган, шу сабабли, қурилмаларда SAR даражаси ошиб кетган.

Федерал комиссия ушбу вазият билан боғлиқ суриштирув ишларини бошлаб юборганини айтиб ўтган.

ЎҚИНГ: Энг зарарли смартфонлар ўнталиги (2019 йил февраль): биринчи ўринда – Xiaomi’нинг оммабоп модели!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!