ОГОҲ БЎЛИНГ: пандемия палласида мобил фирибгарлик!

  •   DiMaX
  •  672
  •  12.06.2020 18:36

ОГОҲ БЎЛИНГ: пандемия палласида мобил фирибгарлик!

Коронавирус пандемияси даврида мобил алоқа операторлари абонентларининг ҳисоб рақамидан фирибгарлик йўли билан пулни ечиб олиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу тўғрида «Ўзбектелеком» расмий сайтида огоҳлантириш эълон қилинган.

ЎҚИНГ: «Группага одам қўш ва пул ишла»: интернет-фирибгарларнинг янги туридан сақланинг!

UZTELECOM мобил алоқа (Uzmobile филиали) абонентларига ҳам фирибгарлар томонидан SMS-хабарлар ҳам жўнатилган.

Жумладан, хориж рақамидан қўнғироқни амалга ошириб, абонент ушбу рақамга қайтиб қўнғироқ қилганидан сўнг, унинг ҳисобидан катта миқдордаги маблағни ечиб олиш ҳолатлари кузатилган. Фирибгарлар абонентга телефон қилиб, унга жавоб берилмасидан олдин алоқани узиб қўяди. Муайян одамлар эса хориждан қилинган ва ўтказиб юборилган бегона рақамга қайтиб қўнғироқ қилиши оқибатида уларнинг ҳисобидан катта миқдордаги маблағ ечиб олинади.

Ҳурматли абонентлар, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун бегона рақамдан, хориждан қўнғироқ бўлган ва сиз уни ўтказиб юборган бўлсангиз, рақамни қайтиб термаслигингизни, пластик карта рақами, паспорт серияси ва бошқа шахсий маълумотларингизни бегоналарга ошкор қилмаслигингизни ҳамда ижтимоий тармоқларга жойлаштирмаслигингизни тавсия қиламиз.

Фирибгарларнинг бундай ҳаракатларига UZTELECOM’нинг алоқаси йўқлигини ва компания шундай ҳодисаларнинг олдини олиш учун барча чораларни кўраётганлигини маълум қиламиз, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Бугун ҳеч кимнинг туғилган куни эмас! Буни ҳаммага тарқатинг ва «бонус»га эга бўлинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.