Огоҳ бўлинг: WhatsApp’да фирибгарликнинг янги тури тарқалди!

  •   DiMaX
  •  265
  •  06.04.2021 10:10

Огоҳ бўлинг: WhatsApp’да фирибгарликнинг янги тури тарқалди!

Дунёдаги энг оммабоп мессенжер – WhatsApp платформасида фирибгарликнинг янги тури тарқала бошлади. Кейинги пайтларда ушбу илова фойдаланувчиларига ўз яқинларининг профиллари орқали хакерлик ҳужуми ҳолатлари учрамоқда.

ЎҚИНГ: Telegram’дан чўчиган WhatsApp энди бошқача йўл тутди

Аниқроқ қилиб айтганда, сизга олдин тасдиқлаш кодини ва ҳаволани ўз ичига олган матн SMS-хабарда келади. Кейин эса WhatsApp орқали контактларингиздан бирининг профилидан хабар келади – унда ўша олдинги матнда кўрсатилган кодни айтиб юбориш сўралади. Шуни амалга оширишингиз билан хакерлар сизнинг WhatsApp-аккаунтингиз ҳимоясини бузиб киришади.

WhatsApp’га кириш учун электрон почта манзили ёки пароль талаб этилмайди – мессенжер бир марталик кодни фойдаланувчининг телефон рақамига жўнатади ва шу билан шахсингизни тасдиқлайсиз. Бироқ бу кодни сиздан бошқа кимдир билиб олса, шу орқали сизнинг аккаунтингизга кириши ҳамда номингиздан фирибгарлик ишларини амалга ошириши мумкин. Фирибгарликнинг янги тури худди шу усулни қўллайди.

Бордию сизга ҳам бирор қариндошингиз, дўстингиз ёки танишингиздан юқоридаги каби хабар келса нима қилишингиз керак? Аввало, ваҳимага тушмаслик ва ўша кишига қўнғироқ қилиб боғланиш лозим. WhatsApp-аккаунти ҳимояси бузилганини айтиб, икки босқичли аутентификацияни ёқишни тавсия этинг. Ўзингиз ҳам барча мессенжерлар ва сервислардаги профилларингизни шу усулда ҳимоялаб қўйганингиз маъқул.

ЎҚИНГ: Telegram’да икки босқичли аутентификация ҳимоясини бузиб бўладими?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!