ОГОҲ БЎЛИНГ: Windows 10 тизимли компьютер ва ноутбукларни ишдан чиқарувчи ҳавола тарқалди!

  •   DiMaX
  •  920
  •  20.01.2021 11:59

ОГОҲ БЎЛИНГ: Windows 10 тизимли компьютер ва ноутбукларни ишдан чиқарувчи ҳавола тарқалди!

Биз смартфонларни ёки улардаги иловаларни ишдан чиқарувчи турли «матнли бомба»лар ҳақида бир неча бор ёзганмиз. Ҳаттоки Android’ни «ўлдирувчи» обойлар ҳам тарқалган ва унинг «жонли» видеоси чиққан.

ЎҚИНГ: Исталган телефон ҳимоясини SIM-карта орқали бузиш йўли топилди – биттагина SMS кифоя экан!

Энди эса компьютерларни бузадиган янги ҳавола чиқибди – у фақат Windows 10 операцион тизимида ишлаётган ноутбуклар ва компьютерларга таъсир қилади. Зиёнкор ҳаволани очишга уринилганида, компьютер қотиб қолади ва «кўк экран» режимига ўтиб олади. Бу муаммони фақатгина операцион тизимни тиклаш ёки буткул бошқатдан ўрнатиш йўли билан бартараф этиш мумкин.

Toms Guide сайти муаллифи бу ҳаволани ўз компьютерида синаб кўрган – қурилма дастлаб бир неча бор ўчиб-ёнган, кейин тизимни тиклаш режимига ўтган, кейин умуман ишламай қолган. Шундай экан, сизга шунақа ҳавола келиб қолса, очмай қўяверганингиз яхши.

ЎҚИНГ: Қандай қилиб «Синий экран смерти» (BSOD) муаммосидан қутулиш мумкин?

Ҳавола зарарли бўлгани учун, унинг тўлиқ матнини эълон қилмаймиз – мухлислар ҳазиллашиб дўстларига юборишса, қабул қилувчиларнинг компьютерлари ишдан чиқади. Лекин сизга кимдир юборса бехосдан очиб қўймаслик учун билиб олганингиз маъқул: ўша зиёнкор ҳаволанинг биринчи қисми «\\. \ Globalroot \ device \» кўринишига эга. Қаердандир шунақа бошланувчи ҳавола келиб қолса, умуман очмасликни маслаҳат берамиз.

Ушбу хатолик айнан нима билн боғлиқ эканлиги ҳозирча аниқланмаган; фақат унинг ишлаш тамойили маълум бўлган. Яъни, бу ҳаволани босганда браузер интернетдаги бирор веб-саҳифага эмас, балки Windows 10 тизими ичидаги файлга мурожат этади. Компьютернинг файл тизимига мурожат этишнинг қайсидир босқичида хатолик келиб чиқади ва гаджетда сўнгсиз ўчиб-ёнишлар бошланади.

Ҳавола ҳозирда Windows 10 операцион тизимининг 1709 ва ундан олдинги барча версияларини ишдан чиқаради. Microsoft бундан хабар топган ва бартараф этиш устида ишламоқда; унинг чорасини навбатдаги хавфсизлик патчлари билан тарқатса керак.

ЎҚИНГ: Windows 10 тизимли компьютер ёки ноутбук «қотиб» қолса...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!