Оила қуришни истаган робот – Саудия фуқароси София сингилли бўлди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1355
  •  31.01.2019 09:48

Оила қуришни истаган робот – Саудия фуқароси София сингилли бўлди! (+видео)

Hanson Robotics компанияси томонидан ишлаб чиқарилган София номли робот Саудия Арабистонида фуқароликка қабул қилинганидан хабарингиз бор. Terabayt.uz сайти инсон қиёфали бу яратиқ энди оила қуришни истаётгани ҳақида ҳам хабар берган.

ЎҚИНГ: Одамсимон робот одамларни йўқ қилишини айтди

Энди эса Hanson Robotics компанияси ушбу роботнинг кичрайтирилган версиясини ишлаб чиқди. Янги маҳсулотга «Кичкина София» номи берилган бўлиб, ишлаб чиқарувчилар уни Софиянинг синглиси, дейишмоқда.

Софиянинг синглиси унга ўхшаб кетади, аммо юзи ёш қизчаларникидек, танаси эса кўпроқ кинолардаги роботларни эслатади. Кичкина Софиянинг ичида кишиларни юзидан таниш учун сенсорлар, суҳбатлашиш учун динамик ва микрофон бор, у яна юра олади ҳам. Бу роботчани овозли буйруқлар орқали, шунингдек, смартфон ёки планшетдаги илова ёрдамида бошқариш мумкин.

Кичкина Софияни болалар учун махсус ишлаб чиқишган – кичкинтойлар у билан гаплашишлари, бирга ўйнашлари ва ҳатто биргаликда ўқиб-ўрганишлари мумкин. Роботнинг ўзига ўрнатилган дастур орқали у болаларга дастурлаш асослариши англашда ва дарс қилишда ёрдам бера олади.

ЎҚИНГ: Путин билан кўришган роботни Tesla автопилоти уриб «ўлдирди» (+видео)

Мана, Кичкина Софияни қуйидаги видеода батафсил томоша қиламиз:

Кичкина Софияни оммавий ишлаб чиқариш учун аллақачон Kickstarter краудфандинг майдончасида маблағ йиғила бошлаган.

Айтиш керакки, Terabayt.uz сайтида роботлар билан боғлиқ турли хабарлар эълон қилинган: Саудия фуқаролигини олган роботнинг энди оила қуришни истаган, шу мамлакатда роботни расман давлат ишига тайинлашган, «севиш учун» махсус робот яратилган, «Терминатор-2» фильмидаги афсонавий T-1000 каби суюқ робот ишлаб чиқилган, Илон Маск одамсимон жанговар робот тақдим этмоқчи, Дубайда робот-полициячи иш бошлайди, Японияда эса таржимон робот талабаларга дарс беради, Россияда банкда робот-коллекториш бошлаган, Оксфорд университетида эса робот мураккаб кўз жарроҳлиги амалиётини ўтказган...

ЎҚИНГ: Бугун – инсониятга робот танитилган ва робот илк бор қотиллик қилган кун!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.