Океанбўйи мамлакатлар сув остида қоладими?

  •   Saroy
  •  1027
  •  06.07.2018 16:08

Океанбўйи мамлакатлар сув остида қоладими?

Британия Миллий океанография маркази олимлари сайёрамизда иқлим исиши  туфайли денгиз сатҳининг кўтарилиши соҳилбўйи мамлакатлар иқтисодиётига қанчалик  зиён келтиришини ҳисоблаб чиқишди.

600 миллиондан зиёд одам сув эгаллаб олиши мумкин бўлган ҳудудларда истиқомат қилади. Олимларнинг башорат қилишича, агар тараққий этган мамлакатлар ўз аҳолиси ва инфратузилмасини ҳимоя қилиш учун зарур ресурсга эга бўлса, ўртача ривожланган мамлакатлар бундай имкониятга эга бўлмайди ва улар жуда катта иқтисодий йўқотишларни бошдан  кечиради.  

 2008 йил 1 декабрдаги сув тошқини: сайёҳлар Венециянинг Сан Марко майдонида суратга тушмоқда

Олимларнинг ҳисоб-китобича, агар иқлимнинг исиши бир ярим даражада сақланса жаҳон океани сатҳи ярим метрга кўтарилади, агар икки даражага ортса, сув сатҳининг ўртача кўтарилиши камида 86 см.га етади, ҳатто 1,8 метрга ҳам кўтарилиши мумкин. Бундай шароитда инсониятнинг кўрадиган зарарини  долларда ҳисоблайдиган бўлсак,    йилига 14 триллиондан 27 триллион долларгача етар экан. Бу тахминан 2100 йилдаги жаҳон ялпи ички маҳсулоти ҳажмининг 2,8 фоизини ташкил этади.

Энг ёмон оқибатларни тропик соҳилбўйи ҳудудлари кутмоқда. Денгиз сатҳининг кўтарилиши соҳилбўйи мамлакатлар  иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатади, бу ерларда яшаш ва ишлаш хавфли бўлиб қолади. Энг ачинарлиси, воқеаларнинг бундай хунук тарзда ривожланиши ўзини узоқ куттирмайди  Унчалик катта бўлмаган, пастқам  ороллар сув остида қолиши ёки экологик ҳолати ва табиий захиралари жиддий зарар кўриши мумкин. Олимларнинг таъкидлашича, тадқиқот натижалари сайёрамиз иқлимига антропоген  таъсирларни камайтириш зарурлигини яна бир бор тасдиқламоқда.

Иқлимнинг исишини 2 даража атрофида ушлаб туриш  Париж келишувида кўзда тутилган эди. Аммо, иссиқхона газларини дунёда энг кўп чиқараётган АҚШ давлати ўтган йили ушбу келишувдан чиқиб кетди.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!