Olcha.Uz интернет-дўконида Galaxy S9 ва бошқа гаджетларга буюртма беринг, талабалар учун бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятлари бор!

Olcha.Uz интернет-дўконида Galaxy S9 ва бошқа гаджетларга буюртма беринг, талабалар учун бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятлари бор!

...Olcha пиш, оғзимга туш, деган замонлар аллақачон ўтиб кетган. Оlchaни пишириб оғизга тушириш учун... эҳ-ҳе-е-е, қанча олча пишиғи керак! 😃😆😄  Ҳа, унақа-мунақа olcha сўрамадингиз-да ўзиям! ☺️😌

Хулласи калом, мақсад йўлида бир калла икки бўлди, иккиси – беш, беши – йигирма беш... Неча olchaшунос бир-бирини излашиб-топишиб, кўп эмас, кам эмас, нақ беш минг етти юз саксон беш ярим соат бир тупроқда қоришди. Талашди, тортишди, қизишди – ахийри ақлу нақлнинг қовушишидан ажаб бир уруғ пайдо бўлди. Яхши ният билан ўша қизғин тупроққа қадалди. 🎯 Меҳрлиларнинг маҳорати бу уруғга зап ўғит бўлди...💗 Воажабки, чўп суқсанг, боғ кўкарадиган заминда olcha ниҳоли ниш урди! Гулга кирди!

Olcha.uz интернет дўкони илк баҳордан янги ва яхши маҳсулотлар, чегирмалар, совға-саломлар, акциялар билан кўнгилларни яшната бошлади.

Чунончи olcha.uz талабалар учун ажойиб акция эълон қилди. Эндиликда пойтахтимиз олий ўқув юртларида таҳсил олаётган йигит-қизлар olcha.uz интернет дўконидан ноутбук ҳамда MDC ва Mandalina смартфонларини ойма-ой тақсимлаб тўлаш йўли билан харид қилиши мумкин.

Ишқибозларнинг ҳавасини оловлатган Samsung Galaxy S9 ва S9 Plus флагманларини Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб қўлга киритиш имкони ҳам Olcha.uzда!

Интернет-дўконда аввалдан буюртма (pre-order) хизмати ҳам мавжуд!  1 мартдан 15 мартгача ушбу смартфонларни буюртирганлар бири-биридан ажойиб 3та совғанинг эгаси бўлади:

  • Samsung симсиз қувватлаш қурилмаси (wireless charger)
  • Black Quail чарм ҳамёни
  • Makro супермаркетларида харажат қилиш учун 300 000 сўмлик ваучер

Эслатиб ўтамиз, Samsung Galaxy S9нинг хотираси 64 ГБ, Samsung Galaxy Plus'ники эса 64 ва 256 ГБ. Иккови ҳам 400 ГБли хотира картасини сиғдира олади, шунингдек симсиз қувватланиш имкониятига эга.

Ҳар икки флагманнинг 12 МПли қўш апертурали камераси бор: демакки ёруғлик паст шароитда олинса ҳам, суратлар тиниқ чиқаверади. Шунингдек, смартфонларда секундига 960 кадр шиддатида видеотасвирга олиш имкони мавжуд.

S9 ва S9 Plus'нинг садоланиш сифатига ҳам алоҳида эътибор қаратилган: Dolby™ Atmos тақдим этган стереодинамиклар туфайли ҳар бир товушни нозик нолаларигача ҳис қиласиз.

Хулласи калом, Olcha.uzдан олинг, ютқазмайсиз!

 

Батафсил: olcha.uz

Facebook: fb.com/olchauz

Instagram: @olcha_uz

Telegram: t.me/olchauz

Call center: +998(71) 202-202-1

Иш вақти: ҳар куни 8:00 – 23:00

Реклама ҳуқуқи асосида.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!