OLED-экранли барча Xiaomi смартфонлари эгаларига хушхабар бор!

  •   DiMaX
  •  3015
  •  02.05.2019 12:57

OLED-экранли барча Xiaomi смартфонлари эгаларига хушхабар бор!

Жорий йилнинг март ойида тақдим этилган Black Shark 2 модели DC Dimming технологиясини қўллаб-қувватловчи илк Xiaomi смартфони бўлди. Мазкур технология OLED-матрицали экранларнинг кўзга зарарли милтиллашини дастурий таъминот усулида бартараф этишга мўлжалланган.

ЎҚИНГ: Смартфон танлашда нималарга эътибор қаратиш лозим? (Дисплей)

Апрель ойида эса навбатдаги янгиланиш билан Xiaomi Mi 9 флагмани ҳам DC Dimming функциясига эга бўлгани эълон қилинди. Бундан бир ҳафта аввал эса компания вице-президенти ва Redmi бренди раҳбари мазкур технологиянинг Mi 8 ҳамда Mi Mix 3 моделларига ҳам жорий этилишини айтди.

Кеча маълум бўлишича, энди Xiaomi компаниясининг OLED-дисплейга эга барча қурилмалари DC Dimming технологиясини қўллаб-қувватлайдиган бўлади. Mi 9 флагмани учун тегишли янгиланиш бугун – 2019 йилнинг 2 май санасидан босқичма-босқич тарқатила бошлади. Компаниянинг қолган OLED-экранли моделларига ҳам янги функция жорий этилган прошивкалар шу ойда тақдим этилади.

ЎҚИНГ: HD, Full HD, Quad HD, Ultra HD – бу терминлар нимани англатади?

Шунингдек, Xiaomi бундан кейин OLED ҳамда AMOLED дисплейга эга барча моделларини қадоқданоқ DC Dimming технологияси билан тақдим қилади. Бу ҳам компания ўз фойдаланувчиларини қайғураётгани, уларнинг кўз нурларини асрашга ҳисса қўшаётганига яна бир далилдир.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ишлаб чиқарувчи жорий ойда энг илғор Snapdragon 855 процессорига эга энг арзон Redmi 855 моделини тақдим этиши ва у самарадорликда ҳатто Mi 9 (сотиб олиш) флагманидан ҳам устун келиши кутилмоқда. Айрим русумлардаги Xiaomi телефонларини эса аллақачон 585 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Арзонлаштирилган флагман – Mi 9 SE ҳам Terashop.uz’га келди! Xiaomi смартфонларининг пасайган нархлари билан танишинг! (2019 йил 29 апрель)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!